SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Гўзал таълим-тарбия саодат калити
05.04.2020 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar

Гўзал таълим-тарбия саодат калити

Ўсиб келаётган ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш энг муҳим вазифадир. Чунки барчамиз жамият аъзоларининг яхши хулқли, ҳалол ва пок бўлишини орзу қиламиз, аммо ўша жамиятнинг келажаги бўлмиш болалар тарбияси ҳақида қайғурмасак, ниятларимиз сароблигича қолаверади. Айниқса бугунги кунда, дунёни ларзага солаётган коронавирус инфекцияси кенг тарқалган вазиятда ҳам ёшларга таълим-тарбия бериш жараёнини тўхтатмаслик улкан жасоратдир. Мана шундай қийин вазиятда юртбошимиз фармонларига биноан мамлакатимиздаги барча ўқув муассасаларида масофавий таълим йўлга қўйилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромонович пандемия вақтида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масаласидаги йиғилишда ёшларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар:

“ Мен бугунги кунда уй шароитида таҳсил олаётган талаба ўқувчи ёшларимизга мурожаат қилмоқчиман:

Азизи фарзандларим, уйда вақтингизни бекор ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирманг”.

         Демак, бугунги  вазият устоз-мураббийлар ва ота-оналар зиммасига улкан масъулият юклайди. Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг дарсларини ва қўшимча машғулотларини бажаришини назорат қилиши ва бу борада уларнинг устозлари билан боғланиб ҳамфикр бўлмоғи лозим. Ёшлар ҳам уйда ўтаётган вақтларини тўғри мухофаза қила олиши, ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир. Зеро, бундай синовлар, қийинчиликлар ўткинчидир. Мана шундай вазиятда ҳам таълим-тарбия жиловини қўйиб юбормай ёшларни илм-маърифатга бўлган қизиқишларини янада юксалтира олиш ҳам қаҳрамонликдир. Келинг, ибрат олиш учун мозий дарчасидан улуғларнинг қилган ишларига назар солайлик:

Макка мушриклари билан бўлиб ўтган илк тўқнашув «Бадр» воқеъасини эсланг! Асир тушган мушрикларни озод қилиш шартларидан бири «Мадиналик ўнта болага ўқиш ва ёзишни яхши ўргатиш»[1]-деб Пайғамбаримиз (с.а.в) белгилаб қўйдилар. Ваҳоланки, бу даврда мусулмонлар моддий томондан анчагина мушкул вазиятда эдилар. Асирларни моддий маблағлар эвазига озод қилсалар ҳам бўларди. Лекин асосий мақсад ёш авлодни билимли, саводли қилиб тарбиялаш эди.

Демак, фарзандларни  нотўғри ҳатти-ҳаракатлардан сақлаш, ақл-заковатли, ор-номусли қилиб тарбиялаш биринчи ўриндаги вазифа ва улкан масъулиятдир. Бу масъулиятнинг қанчалик муҳим ва юксаклигини таъкидлаб, Росулуллоҳ (с.а.в) оила бошлиқларига қарата шундай деган эдилар: “Сизларнинг ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бир раҳбар ўз қўл остидагиларга масъулдир”[2]. Яъни ҳар бирингиз нафақат ўзингиз қилиб ўтган ишлар ҳақида, балки қўл остингиздагилар қилган ишлар ҳақида ҳам сўраласизлар дейилмоқда. Агар улар яхши ишлар қилган бўлса мукофот оласиз, ёмон ишлар қилган бўлса жазоланасиз дейилмоқда. Чунки уларни тарбиялаш, тўғри йўлга йўналтира олиш масъулларнинг вазифаси эди-да!

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу кунлар оила бошлиқларининг масъулияти яна ҳам зиёда бўлган кунлардир. Чунки, барчамизнинг фарзандимиз бағримизда. Демак, биз фарзандларимизга ҳам ота-она, ҳам устоз-мураббий бўла олишимиз лозим. Барчамиз уларнинг ўтаётган ҳар бир сонияларини назорат қилишга, ғанимат фурсатлардан унумли фойдаланиб қолишларига кўмаклашишга масъулмиз.

Кўкалдош ўрта-махсус ислом билим юрти мударриси

Ахмедов Оҳунжон


[1] Муҳаммад Ҳузарий. Нурул-яқин. –Т.:Мовароуннаҳр, 1996. – Б. 28.

[2] Муҳйиддин ан-Нававий. Риёз ас-Солиҳийн. – Байру-Т.:1996. – Б. 248.

What you can read next

Zamonaviy davrda Islom falsafasi
Zamonaviy davrda Islom falsafasi
Vatanga muhabbat…
Vatanga muhabbat…
Имом Термизийнинг“Шамоили Муҳаммадия” асари тенги йўқ асар
Имом Термизийнинг“Шамоили Муҳаммадия” асари тенги йўқ асар

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP