Бир ёш йигит устози билан суҳбатлашиб ўтириб деди:
– «Устоз, мен зино килишни хохламайман, аммо чидай олмайман. Кўчаларда юрар эканман кўзларимга эгалик қила олмаяпман. Менга Аллоҳ розилиги учун насиҳат қилинг, зино қилиб қўйишдан қўрқяпман.»
– Устози шундай депти:
«Менга уйингдан бир косада сув олиб кел. У сувни бир томчисини хам тўкма. Агар сув тўкилса ҳар бир томчисига таёқ билан жазолайман».
– Шогирди устозига итоат қилиб, косада сув келтирипти. Йўлда сувни бир томчисини хам тўкмасликка ҳаракат қилиб, косадан кўзини узмай, оҳисталик билан қадам ташлабди..
– Устоз:
«Жуда яхши. Косадаги сувни тўкмасдан келтирдинг. Менга айтчи, йўлда келар экансан қанча қиз ва аёлларга кўзинг тушди?
– Шогирд:
«Мен йўлда келар эканман, кўзимни бир он хам косадан узмадим. Ахир сиз сувни тўкмай келтиришимни акс холда жазолашни айтдингизку.»
– Устоз:
Эй болам, наҳот мендан қўрққанчалик Аллоҳдан қўрқмасанг. Агар сен мени таёғимдан қўрққанчалик Аллоҳдан қўрққанингда эди зино ҳақида ўйламас эдинг.»
– Шогирд:
«Устоз мен тушундим, менга етарлича насиҳат қилдингиз. Мен тавба қилдим. Бу васвасалар барчаси шайтондан эканини англадим. Аллоҳ гуноҳимни кечирсин», деган экан.
Бинту Ҳабибуллоҳ
Манба muslim.uz






