Ҳозирги кунда интенет тармоқларида маълум бир адашган шахс ўз истаги бўйича оят-ҳадисларни талқин қилиш, фикрига қўшилмаганларни адашган дея нафрат туйғуларини пайдо қилиш орқали жамият тинчлиги ва бирлиги-тотувлигига раҳна солмоқда. Зеро, Аллоҳ таоло каломи шарифида;
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا
Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. (Оли Имрон 103 -оят) деб марҳамат қилган.
Маълумки, бизнинг диёримизда ҳанафий мазҳаби, мотуридий эътиқодига кўпчилик мусулмонлар амал қилиб келмоқдалар. Аждодлармиз томонидан бу борада кўплаб манбалар қолаверса, айни вақтда ҳам олимлар етарличадир. Лекин, баъзи мазҳабни тан олмайдиганларнинг ўз шахсий манфаатини устун қўйиб, юртда диний эркинлик йўқ дейиши пуч-асоси йўқ гаплардир. Тинчлик ва бағрикенглик ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Аммо, бағрикенгликни очиқ ойдин Ватанга нисбатан адовтда бўлиб, бошқаларни ҳам бу қарашига чақирган инсонларга нисбатан ишлатиб ҳам бўлмайди.
Дарҳақиқат, тинчлик — инсоннинг ҳаётий эҳтиёжи, эмин-эркин яшаши ва камол топишининг энг зарур омилидир. Ҳар бир инсон учун юрт тинчлиги бебаҳо неъмат, улуғ саодат, барқарор тараққиёт гарови эканлигини унутмаслик керак. Шунингдек, тинчликни сақлаш ва мустаҳкамлаш масаласи умумбашарий масала ҳамдир.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти
матбуот хизмати






