Башарият ҳеч қайси замонда аёлга ислом таълимотичалик катта эътибор берган бирорта дин ёки тамаддунни кўрган эмас, десак муболаға қилмаган бўламиз. Аёл ҳақида сўз юритар экан ислом дини уни юксак мақом ва юқори ҳурмат –эҳтиром эгаси ўлароқ тасвирлайди. Исломда аёл киши ҳақ-ҳуқуқлари таъминланган ва бурч-вазифалари белгилаб берилган тўлақонли шахс ҳисобланади.
Шу муносабати билан жорий йилнинг 24 февраль куни Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти устоз ва талабари иштирокида гуруҳлар бўйича “Юртимизда аёлларга эътибор” мавзусида дарс машғулотлари бўлиб ўтди. Ундажамиятда хотин-қизларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, аёлларга ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ёрдам бериш, оилани, оналик ва болаликни, халқлар ўртасидаги дўстликни ва ўзаро ҳамкорликни муҳофаза қилиш, тинчлик ва ижтимоий тараққиётни таъминлаш каби масалалар ёритилди. Баҳор фасли байрамларга бой бўлиб, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қатор байрамлар ва анъана-маросимларига ҳурмат-эҳтиромда бўлиш, жумладан “Халқаро хотин-қизлар куни” ва миллий байрамларни тутган ўрни тўғрисида ёшларга тўлиқ маълумот берилди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам хадиси муборакларида “Сизларнинг яхшиларингиз ахли аёлига яхши сўзлаганингиздир. Мен сизларнинг яхшиларингизман” деб мархамат қилганлар деб мисоллар келтирилди. Хотин-қизларни ардоқлаш, ҳурмат қилиш ҳақида гапирилди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти
матбуот хизмати






