“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “14 январ – Ватан ҳимоячи лари куни” муносабати билан “Ватан ҳимояси – шарафли ва масъулиятли бурч” мавзусида тадбир ўтказилди.Тадбирда билим юрти мудир ўринбосари А.Ғаниев сўзга чиқиб “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан барчани табриклади. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилгани ва 1993 йилдан буён байрам сифатида нишонланиб келинаётганини айтиб ўтди. Бу кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг табриги ва ҳарбий хизматда маълум ютуқларга эришган ходимлар тақдирланишини баён қилди.
Шундан сўнг талабалар ўзлари тайёрлаган маърузалари билан чиқиш қилди. 1-курс талабаси К.Раҳматуллаев “Икки кўзни дўзах оташи куйдирмайди”, 2-курс талабаси О.Маматқулов “Шарафли бурч” ва 3-курс талабаси Т.Умаров “Ўзбекистоннинг ҳарбий салоҳияти” мавзуларида маъруза қилдилар. Маърузада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги фаолияти, ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ҳақида тўхталиб ўтилди. Инсон қаерда туғилиб парвариш топса, ўша жойга меҳр қўиши, ватанни севиш, ватанпарвар бўлиш, ундаги бор нарсани ардоқлаб, соғиниб яшаш инсон табиъатида табиий, туғма ҳиссиёт эканлигини, бу ҳиссиёт инсонни ўзининг моли, вақти, кучи, ҳатто жонини ҳам ватан учун мардларча фидо қилишга ундаши, унинг тинчлиги учун барча нарсаларни тақдим қилишга тайёр бўлишини айтиб ўтилди.
Ватан ҳимояси – халқ ҳимоясидир. Ватан чегаралири халқ учун, унинг осуда ҳаёти учун қўриқланади. Халқни ҳамма хавф-хатардан ҳимоя қилиш инсоннинг ватан олдидаги муқаддас бурчидир. Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш, сергаклик билан туну кун ҳушёр туриш улуғ фазилат, айни вақтда ибодат бўлади. Маъруза давомида инсон учун энг буюк ва энг қадрли нарса бу – унинг туғилиб ўсган она ватанини ҳимоя қилиш эканлигини, унинг ривожи ва юксалиши йўлида бор куч-қудратини намоён этишни ва келажак авлодга бунгунгидан яхшироқ ҳолатда етказишни, уни турли ёвуз кучлардан ҳимоя қилишни ўзига шараф деб билиши лозимлигини айтиб ўтди. Ўтмишда ўз ватани учун жонларини фидо қилиб номлари бугунгача ибрат сифатида тилларда достон шахсларнинг ҳаётидан мисоллар келтирди. Тадбир қизғин баҳс-мунозаралар билан давом этди.
Тадбир сўнгида тингловчилар ўзларининг фикр-мулохазалари билан иштирок этиб, ўзларига керакли бўлган маълумотларни олганликларини таъкидлаб ўтдилар.
Маънавий-маърифий масалалар
бўйича мудир ўринбосари А.Ғаниев








