عن أنس رضي الله عنه، قال سمعت النبي صلى الله عليه و سلم يقول: قال الله سبحانه و تعالى: «إذا ابتليت عبدي بحبيبتيه ثم صبر، عوضته منهما الجنة. يريد: عينيه». رواه أحمد و البخاري.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: “Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Агар бандамни икки ҳабибаси билан балоласам-у, сабр қилса, у иккисининг ўрнига жаннатни бераман”. (Икки ҳабибадан икки кўзини назарда тутган эдилар). Имом Аҳмад (12468) ва Имом Бухорий (5653) ривояти.(Имом Термизий ҳам ривоят қилганлар (2400).
Шарҳ. Кўз – инсон куллиётининг энг бебаҳо аъзоларидан биридир. Кўз мўжизадир. Бизга эса кўзимизни кўриши умуман тана аъзоларимиз, бутун коинотнинг бир низомда ишлаши оддий ҳол бўлиб қолган. Аслида эса буларнинг ҳаммаси мўжиза. Мана шу мўжизаларни кўра олмаятган даҳрийларга ажабланасан киши. Наҳотки, мана шундай ниҳоятда аниқ тизимда ишлаётган борлиқнинг ягона яратувчиси борлигига ишонишмайди. Ахир бир нарса ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайдику. Тасаввур қилиб кўрайлик, чўлда бир чанг-тўзон кўтарилиб, бир қаср пайдо бўлиб қолишини қайси оқил кишининг мантиғи кўтаради? Хеч қайси соғлом фикрли киши буни тасдиқламайди. Ҳудди шундай бу борлиқнинг бундай аниқликда ишлаши ҳам яратувчи борлигига далолат қилади. Бу яратувчи эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга кўз неъматини берди. Биз бу неъматларга чин қалбдан шукр қилишимиз керак. Лекин Аллоҳ таоло синов сифатида баъзи кишиларни бу неъматдан масуво қилди. Бундай кишилар агар сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умид қиладиган бўлсалар, Аллоҳ таоло уларга жаннатнинг ваъдасини берди. Чунки бу зотлар кўзлари йўқлиги сабабли, кўп неъматлардан маҳрум бўлган эдиларда. Улар Қуръонни кўзлари билан ўқий олмайдилар. Ўз яқинларини кўзлари билан кўра олмайдилар. Бизлар ҳам ўзларимизни уларнинг ўрнига қўйиб кўрайлик. Қанчалар қийин бўлади. Дунёвий ишларимизда қийналишимиз билан бир қаторда, ибодатларга ҳам қийналиб қолмаймизми? Шунинг учун ҳам биз кўзи борлар Аллоҳ таолога шукр қилишимиз керак. Кўзи кўрлар эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қисматидан норози бўлмасадан, сабр қилиб, савоб умид қилсалар, жаннатга кирувчи бандалардан бўладилар ва арзимас дунё неъматларидан тотмаган бўлсаларда, жаннатнинг олий неъматларидан баҳраманд бўладилар.
«Кўкалдош» ўрта маҳсус ислом билим юртининг 4-курс талабаси Хушвақтов Абдулҳай






