SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛМОҚДА.
23.05.2019 / Bo‘limda Maqolalar, Tavsiya

Фазилатда тенгсиз ой

Инсоният ва замон-у маконларни айримларини баъзиларидан фазилатли бўлиши Аллоҳ таолониниг ҳикматидир. Тақводор бетақводан, олим жоҳилдан, доно нодондан, сабрли бесабрдан, қувватли мўмин заиф мўминдан афзалдир. Шунингдек, Каъба ва масжиди набавийдаги намоз бошқа масжиддагидан фазилатлидир. Жумаладан, Рамазон барча ойлар ичида фазилатда тенгсиздир.

 Рамазон қамарий йилнинг тўққизинчи ойидир. Рамазон арабча “ромзо” сўзидан олинган бўлиб, ёмғир маъносини англатади. Ёмғир ер юзини ғуборини ювганидек Рамазон бандалар гуноҳларини ювиб, қалбларини поклайди. Бу ойда солиҳ амалллар гуноҳларга каффорот бўлгани учун ҳам шундай номланган.

Имом Мужоҳид (раҳматуллоҳи алайҳи) айтади: “Рамазон Аллоҳ таолонинг исмидир. Рамазон ойи Аллоҳ ойи деган маънони англатади”. Бу борада Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Рамазон келди, Рамазон кетди деманглар. Рамазон ойи келди, Рамазон ойи кетди денглар, чунки Рамазон Аллоҳ таолонинг исмидир”, деганлар.

Рўза биздан олдинги умматларга фарз бўлган қадимий ибодатдир.  Аллоҳ таоло рўзани фарз қилиш билан Рамазон ойини шарафлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Аллоҳ таоло рамазон рўзасини фарз қилди. Мен қиёмни суннат қилдим. Рамазон рўзасини тутиб, тунда қоим бўлган одам онадан туғилган кундаги каби гуноҳдан фориғ бўлади”, дедилар.

Шунингдек, бу ойда пайғамбар (алайҳимуссалом)ларга илоҳий китоблар туширилган. Восила (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Иброҳим (алайҳиссалом)нинг саҳифалари рамазоннниг биринчи, Таврот олтинчи, Инжил ўн учинчи тунида нозил қилинди. Аллоҳ таоло Қуръони каримни рамазоннинг йигирма тўртинчи тунида нозил қилди”, дедилар. Саҳифалар, Таврот, Инжил ва Забур каби илоҳий китоблар пайғамбар (алайҳимуссалом)ларга тўлиқ бир тўплам ҳолида туширилди. Қуръони карим Рамазон ойи қадр кечасида дунё осмонидаги Байтул иззага тўлиқ-мукаммал қилиб туширилди. Сўнгра Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи ва саллам)га бўлак-бўлак қилиб нозил қилинди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “…албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик” (Дуҳон сураси, 3– оят).

Рамазон ойларниниг яхшисидир. Унинг биринчи туни Рамазон тунларини афзали бўлиб, унда барча мусулмонларга рўза фарз бўлади, жаннат эшиклари очилади, дўзаx эшиклари ёпилади, шайтонлар ва исёнкор жинлар кишанланади, Аллоҳ таоло бандаларига тоат-ибодатни осон қилиб, раҳматини ёғдиради. Бу ҳақида Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи ва саллам): “Рамазоннинг биринчи туни бўлса, шайтон ва жинлар кишанланади, дўзаx эшиклари ёпилиб, қайта очилмас, жаннат эшиклари очилади ва қайта ёпилмас. Ҳар тунда бир жарчи “Эй яхшиликни истовчи унга интилгин, эй ёмонлик хоҳловчи ундан тўхтагин, ҳар кимса Аллоҳ изни билан дўзаxдан озод бўлур”, деб нидо қилади”, дедилар” (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

Рамазон ойи ва унинг рўзаси кейинги йилгача бўлган кичик гуноҳларга каффорат бўлади. Кичик гуноҳлар мағфират қилинади фақат гуноҳи кабиралар кечирилмайди. Бу борада Абу Ҳурайра (розиялоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: “Набий (соллалоҳу алайҳи ва саллам): “Банда катта гуноҳлардан сақланса, беш вақт ва жума намози кейинги жума намозигача, Рамазон кейинги Рамазонгача бўлган кичик гуноҳларга каффоратдир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).   

Рамазон ойида умра қилинса, ойнинг шарафи ва баракаси билан уни савоби ҳажнинг савобига тенглаштирилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рамазондаги умра ҳажга тенгдир”, деганлар. Бу ҳадисни шарҳида Имом Мунавий (раҳматуллоҳи алайҳи): “Умра ҳажга савобда теглашади, фарзни соқит қилиш маъносида эмас”, деган (Имом Муслим ривояти).

Рамазон ойининг яна бир фазилати минг ойдан афзал қадр кечасининг борлигидир. Қадр кечасининг фазлининиг улуғворлиги ундаги фазилатларнинг кўплигига боғлиқдир. Бу кечада минг ойда мисли бўлмаган кўп яхшиликлар тақсимланади. Бу тундаги бир солиҳ амал қадр кечаси бўлмаган минг ойдаги амалдан яхшидир. Ким бу кеча яхшилгидан маҳрум бўлса, комил савоблар ва гуноҳларни мағфур бўлишидан бебаҳра қолади. Имом ибн Касир (раҳматуллоҳи алайҳи) бу кечанинг васфи ҳақида бундай деган: “Қуръони карим қадр кечасида нозил қилинди. Бу муборак кеча ҳақида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта, Биз уни (Қуръонни «Лавҳул-маҳфуз»дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик” (Қадр сураси, 1–оят).    

Саид ибн Жубайр ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: “Қуръони карим Рамазон ойи ярмида дунё осмонидаги Байтул иззага тушурилди. Сўнгра Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)га йигирма уч йил мобайнида одамларнинг сўзига жавоб тарзида нозил қилинди”.         

Таровеҳ намози Рамазон ойининг гултожидир. Уламолар Рамазон тунларида қиём туриш суннат деб ижмо қилганлар. Имом Нававий “Рамазонда қиём туришдан таровеҳ намози ирода қилинган, яъни, қиёмдан қасд қилинган нарса таровеҳ намози билан ҳосил бўлади”, деган. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан қивоят қилинади: “Ким Рамазон ойида имон ва савоб умидида тунларда қоим бўлса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади”, дедилар”(Имом Бухорий вa Имом Муслим ривояти).

Эътикоф Набий (алайҳиссалом) доим амал қилган суннат амалдир. Эътикоф Рамазондан бошқа бирор ойда йўқ. Шунинг учун ҳам у Рамазоннинг фазилатидир. Бирор олим эътикоф ҳақида хилоф қилмаган барча бир овоздан суннат деб ижмо қилган. Ойша (розиялллоҳу анҳo)дан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазоннинг охирги ўн кунида вофот этиб кетгунча эътикоф ўтирдилар. У зот вафот этгач аёллари эътикоф ўтирди” (Имом Бухорий ривояти).

Рамазон раҳмат ойи, Рамазон мағфират ойи, Рамазон инсон дўзаxдан озод бўладиган ой, Рамазон тақво ойи, Рамазон саховат ойи, Рамазон руҳан покланиши ойи, Рамазон сабр-бардош ойи, Рамазон саломатлик ойидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) замонларидан ҳозирги кунгача бу ойнинг баракаси, фазилати ҳақида китоблар ёзилди, илмий мажлисларда суҳбатлар қилинди, газета-журналларда мақолалар чоп этилди, бу қиёмат кунигача давом этади. Рамазон ойидан руҳан пок, жисмонан бақувват, гуноҳлар мағфират қилинган ҳолда Аллоҳ таолонинг раҳматига эришишни бизларга наисб қилсин!

Баҳриддин Жўрабек ўғли

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

 

What you can read next

Muzoraba
Muzoraba
Муҳаммад (ﷺ) ҳаётлари
Муҳаммад (ﷺ) ҳаётлари
Дину юрт ривожига муносиб ҳисса қўшган Муфтий Бобохоновлар сулоласи
Дину юрт ривожига муносиб ҳисса қўшган Муфтий Бобохоновлар сулоласи

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP