Ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан рағбатлантириш учун билим юртидан мударрис ва ишчи-ходимлар Ҳаж ва Умра зиёратига гуруҳ раҳбари ва ишчи гуруҳ вакили сифатида юборилади. Бу йил ҳам баҳорги мавсум “Умра – 2018” зиёратига билим юрти мударрислари Ганиев Абдувосе, Каримов Тўлқин, Ойбек Хошимов ва Муҳаммадяҳё Ходжаевлар юборилиши режага киритилган эди.
Бугун, 17 февраль куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударрислари Ойбек Хошимов ва Муҳаммадяҳё Ходжаев гуруҳ раҳбари сифатида Саудия Арабистонида умра зиёратига жўнаб кетишди. Мударрисларимиз Умра сафари олдидан ўз гуруҳдаги зиёратчиларига умра сафарининг моҳияти, уни адо этишга доир масалаларни тушунтиришди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайёрланган зиёрат ҳақида тўлиқ маълумот берувчи қўлланма ва диск беришди.
Ўн кунлик умра сафари давомида зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун бўлиб, “Масатул Бустан” меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Макка шаҳрида эса “Аброжул Кисва” меҳмонхонасида зиёратчиларимиз 7 кун давомида бўладилар. Зиёратчиларимизга барча амалларини мукаммал адо этиб, Яратганнинг даргоҳида қабул қилинишини сўраб қоламиз.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом
Билим юрти мударриси Ахунджанов Рустам






