عَنْ أَبِى بَكْرِ بْنِ أَبِى مَرْيَمَ عَنْ عَطِيَّةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا مِنْ كَلاَمٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللهِ مِنْ كَلاَمِهِ وَمَا رَدَّ الْعِبَادُ إِلَى اللهِ كَلاَمااً أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ كَلاَمِهِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ.
Абу Бакр ибн Абу Марям Атийядан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ даргоҳида Унинг Каломидан улуғроқ бошқа калом йўқ. Бандалар Аллоҳга Унинг Каломидан севимлироқ бошқа бир калом билан қайта олмайдилар», деганлар.
Аллоҳ таоло учун Ўз Каломи Қуръони Каримдан кўра суюклироқ бошқа китоб йўқ. Сабаби Қуръон нуқсон, хато ва камчиликлардан холи, энг мукаммал Китобдир. Бандалар Аллоҳ ҳузурига Қуръондан кўра яхшироқ бирон китоб билан бора олмайдилар. Ҳа, Қуръон, аввало, Аллоҳ учун севимлидир. Шундай экан, биз ҳам уни яхши кўришимиз ва Қуръон ҳақларини адо қилишимиз лозим.
وَعَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ يَزِيدَ عَنْ عَبْدِ اللهِ قَالَ: مَنْ أَحَبَّ الْقُرْآنَ فَلْيُبْشِرْ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ
Абдураҳмон ибн Язид Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Ким Қуръонни яхши кўрса, хурсанд бўлсин!».
Ким Қуръонни яхши кўрса, ким Қуръонга муҳаббат қўйса, Қуръонни эъзозласа, у банда хурсанд бўлсин. Сабаби бундай бандани Аллоҳ ҳам яхши кўради, Қуръонни ўша банда учун охиратда ҳужжат ва шафоатчи қилади. Аллоҳ яхши кўрган банда азобга йўлиқмайди, фақат ҳурмат-эҳтиромга лойиқ кўрилади.
Қуръонни яхши кўриш белгилари бор. Фақат тил билан: «Мен Қуръонни яхши кўраман», дейиш билан банда бундай мақомга эришмайди, балки Қуръонни яхши кўрган банда уни тиловат қилади, ёдлайди, ўрганади ва амал қилади. Ким Қуръонни яхши кўраман, деб уни ўқимаса, Қуръон ҳақларини адо қилмаса, бундай банданинг гапи ёлғондир.
وَعَنِ ابْنِ أَبِى مُلَيْكَةَ أَنَّ عِكْرِمَةَ بْنَ أَبِى جَهْلٍ كَانَ يَضَعُ الْمُصْحَفَ عَلَى وَجْهِهِ وَيَقُولُ: كِتَابُ رَبِّى كِتَابُ رَبِّى. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ فِي السُّنَنِ وَالْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ.
Ибн Абу Мулайкадан ривоят қилинишича, Икрима ибн Абу Жаҳл Мусҳафни юзига қўйиб, «Парвардигорим Китоби, Парвардигорим Китоби!» дерди.
Бу банданинг Қуръонни яхши кўришига далолат қилувчи ишлардандир.
وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: الْقُررْآنُ أَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ. رَوَاهُ الدَّاارِمِيُّ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Қуръон Аллоҳ учун осмонлар ва Ер ҳамда улардаги нарсалардан-да севимлироқдир».
Аллоҳ наздида дунёнинг пашша қанотичалик қадри йўқ. Шундай экан, осмонлар, Ер ва ундаги нарсалардан кўра Аллоҳ учун Қуръон мутлоқ афзал ва севимлироқдир. Аллоҳ учун Қуръондан кўра афзал китоб йўқ.
وَعَنْ ثَابِتٍ الْبُنَانِيِّ عَنْ أَنَسٍ أَنَّ رَجُلاً قَالَ: وَاللهِ إِنِّى لأُحِبُّ هَذِهِ السُّورَةَ قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: حُبُّكَ إِيَّاهَا أَدْخَلَكَ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَأَبُو يَعْلَى وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ
Собит Буноний Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, бир киши: «Аллоҳга қасамки, мен Ихлос сурасини яхши кўраман», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу (сура)га бўлган муҳаббатинг сени жаннатга олиб киради», деганлар.
Банданинг Қуръонга бўлган муҳаббати, хусусан, Ихлос сурасини яхши кўриши уни жаннатга олиб киради. Бу сурани ёдлаган, уни ўрганган банда куфр, шикр ва нифоқ каби иллардан саломат бўлади ва соф эътиқоди ва солиҳ амаллари билан жаннатга киради.
وَعَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بن يَزِيدَ عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ قَالَ: مَنْ أَحَبَّ أَنْ يَعْلَمَ أَنَّهُ يُحِبُّ اللهَ وَرَسُولَهُ فَلْيَنْظُرْ فَإِنْ كَانَ يُحِبُّ الْقُرْآَنَ فَهُوَ يُحِبُّ اللهَ وَرَسُسُولَهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَاللَّفْظُ لَهُ وَرِجَالُهُ ثِقَاتٌ.
Абдураҳмон ибн Язид Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Қайси банда Аллоҳ ва Расулини яхши кўришини билмоқчи бўлса, қарасин, агар у Қуръонни яхши кўрса, демак, у Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрар экан».
Банданинг Аллоҳ ва Расулини яхши кўриши мезони ҳам Қуръондир. Ким Қуръонни яхши кўрса, демак, у Аллоҳ ва У Зотнинг Расулини яхши кўрар экан. Зеро, Аллоҳ бу Китобни Ўз Расулига нозил қилган. У иккисини яхши кўрмай туриб, Қуръонга муҳаббат қўйиш мумкин эмас. Ҳаммаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким Қуръонни яхши кўрса, ва уни хушласа, бас, у яхшиликдадир».
Ким Қуръонни яхши кўрса, яхшилик қозонади, хайр-баракага эришади. Ким Қуръонни яхши кўрса, дунё ва охиратда хурсанд бўлади. Ким Қуръонни яхши кўрса, у Аллоҳнинг муҳаббатига эришади ва жаннатга киради. Қуръонни яхши кўриш бир хазина бўлиб, унинг манфаати жуда кўп.
Шақиқдан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ кам рўза тутарди. Ундан бунинг сабаби сўралганида, у: «Мен рўза тутсам, Қуръон ўқишдан ожиз қоламан. Қуръон тиловати мен учун севимлироқдир», деб жавоб берди».
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг кам нафл рўза тутишининг сабаби Қуръон тиловатини яхши кўриши эди. Кўп рўза тутган одам жисмоний куч талаб қилувчи намоз, қироат каби ибодатларни ўзи хоҳлаганча кўп миқдорда адо этолмайди. Шундан маълум бўладики, банда амалларнинг бир-биридан афзаллигини яхши англаб етиб, улар ичида энг муҳимини олдин бажариши, аҳамияти катта бўлган ишларга халал берувчи иккинчи даражали амалларни камроқ қилиши керак бўлади.
Қуръон ўқиш нафл рўзадан устун туради. Сабаби Қуръон тиловатининг нафл рўзадан манфаати кўпроқ. Нафл рўза банданинг ўзига фойда келтирса, Қуръон тиловати ҳам бандага, ҳам бошқа мусулмонларга манфаатлидир.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти
Мударриси Жасурбек Қулбоев
Манбалар асосида тайёрлади






