Ҳижрий 9 йил. Мадина. Пайҳамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Табукдан қайтиб, Мадина йўлига яқинлашиб қолгаанларида Зирор масжиди қурилганлиги ҳақида хабарни У зотга етказишди. Мунофиқлар мусулмонларга раҳна солдиш ниятида Кубо масжидига тақлидан бу ибоджатхонани тиклашган эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу масжидда намоз ўқиб беришларини илтимос қилиб келишди. Пайҳамбаримиз алайҳисалом бир гуруҳ саҳобаларни юбориб Зирор масжидини бузиб ташлашни буюрдилар. Саҳобалар шу заҳоти Расулуллоҳ буйруғларини адо этишди.
Ушбу зикр қилинган воқелик бизга мунофиқларнинг асл башарасини очиб беради. Яъни улар қайси давр, қайси маконда бўлмасин, ўзларининг асл мақсадларини яшириб, пинхона тарзда иш олиб борадилар. Афсуски, ҳозирги кунимизда ҳам бу каби “меросхўр” мунофиқлар интернет оламида турли номдаги веб сайтлар орқали ўзларининг “Зирор”ларини қуриб олиб, ёлғон чақириқлар билан кишиларни алдамоқдалар. Бу даъватларга қарши бизнинг энг яхши “қуролимиз” – бу Пайҳамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини диққат билин ўрганган ҳолда ҳаётимизга татбиқ қилишликдир. Хоссатан, ҳар биримиз одамнинг гапига эмас, қилган ишига қараб баҳо бериш кераклигини, мусулмон кишиси “содда” яъни лақма эмас, балки “пухта” яъни зийрак бўлишлигини ёдда сақламоқлигимиз керак. Шундагина, биз ер юзидаги янгидан-янги “бино бўлаётган” – “Зирор”ларни ўз вақтида бузиб ташлашга эришган бўламиз.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
2 курс талабаси Рахимов Ш.






