“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 13 сентябр куни “Билим юртининг олдида турган долзарб вазифалар”, “Мударрислар ва талабалар билим юртининг ички тартиб-интизом қоидаларига риоя этишлари” ва “Мобил телефонлардан ва интернет тизимидан тўғри ва оқилона фойдаланиш” мавзулари доирасида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни кириш сўзи билан билим юрти мудири в.в.б М.Эркаев очиб берди ва мавзу юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мавзу бўйича билим юрти мудири в.в.б М.Эркаев мударрислар, ходимлар ва талабаларни билим юрти ички тартиб-интизом қоидаларига мунтазам риоя этишга, дарсларга ўз вақтида келиб мунтазам қатнашишларини айтиб ўтди. Давоматга эътиборли бўлиш, узрли сабабларсиз дарс қолдиришга чек қўйиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этишлари лозимлиги таъкидланди. Бугун диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик даврида айрим ноўрин фикрларнинг пайдо бўлиши, жамиятда баъзир бир шахсларнинг диний фаолиятга нисбатан нохолис фикрларни билдириши, ижтимоий тармоқларда диний соҳа вакилларига нисбатан уйдирма ва салбий муносабат оқибатида оддий аҳоли орасида тушунмовчиликлар юзага келаётганини, бундай фитналардан доим огоҳ бўлиш лозимлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, талабалар телефонда гаплашиш маданиятига қатъий риоя этишлари, билим юртида дарс вақтида телефонлардан фойдаланмасликлари таъкидланди.
Шунингдек, мударрислар ва талабаларни интернет тармоғидан фойдаланишда огоҳликка чақириб, ҳар хил турдаги ишончсиз, нохолис маълумотлардан фойдаланмаслик, тавсия этилмаган веб-сайтлардан умуман фойдаланмасликлари қатъий айтиб ўтилди. Талабаларнинг олдида турган энг муҳим вазифа – бу илм, таълим олишга эътибор қаратиш лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтилди.
Тадбир сўнгида билим юрти мудири ўринбосари А.Ғаниев ўзларининг фикр-мулохазаларини билдирди. Тадбир иштирокчилари ўзларига керакли бўлган маълумотларни олганликларини таъкидлаб ўтишди.



“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим
юрти мудир ўринбосари А.Ғаниев






