Бугун, 10 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Жар” спорт мажмуасида волейбол бўйича “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” мусобақасининг ҳал қилувчи финал босқичи бўлиб ўтди.




Ушбу спорт тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан ташкил этилди.Мусобақанинг финал учрашувлари катта қизиқиш ва юқори спорт руҳида ўтди. Унда турли ҳудудлардан келган жамоалар ғалаба учун куч синашдилар.


Қизғин ва муросасиз баҳслар томошабинларга чинакам спорт завқини улашди.Мазкур мусобақани Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ҳам жонли равишда кузатиб, спортчиларни қўллаб-қувватладилар. Талабалар бундай тадбирларда иштирок этиш орқали жамоавийлик, соғлом рақобат, сабр-тоқат ва бирдамлик каби фазилатларни янада чуқурроқ ҳис қилишмоқда.Тадбир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланди. Соврин сифатида кубок, медаллар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Бу эса мусобақа иштирокчилари учун янада катта рағбат ва илҳом манбаи бўлди.Бундай спорт тадбирлари ёш талабаларни соғлом турмуш тарзига ундаш, жисмоний фаолликни ошириш, бўш вақтни мазмунли ўтказиш, шу билан бирга илм ва спортни уйғун ҳолда олиб боришга чорлашда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, у ёшлар ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик ва маънавий тарбияни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Саидакрамов Саидазимхон Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси






