Бугун, 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси тақдим этилди.
Мазкур муҳим сиёсий воқеани Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти жамоаси — билим юрти Мудири Маъмуржон Эркаев бошчилигида ўринбосарлар, бўлим бошлиқлари, ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ҳамда талабалар биргаликда онлайн кузатдилар.





Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг миллий парламентга илк мурожаатномаси 2017 йил 22 декабрда тақдим этилган. Давлат раҳбари 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” якунлари атрофлича кўриб чиқилди. 2019 йил Ўзбекистонда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига тақдим этган мурожаатномасида Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши бўйича кейинги уч йилда қилинган асосий ишлар ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди. Мамлакатни келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича устувор йўналиш ва вазифалар белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига ундан кейинги мурожаатномаси 2022 йил 20 декабрда тақдим этилди. 2 соат 25 дақиқа давом этган тадбирда давлат раҳбари кўплаб соҳалар бўйича ташаббусларини билдирган. Президентнинг 2024 йил 18 ноябрь куни парламентга тақдим этган мурожаатномаси доирасида янги сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлисларида нутқ сўзлади ҳамда парламент палаталарининг раҳбарияти тасдиқланди, қўмиталар ва комиссиялар тузилди, ҳукумат таркиби тасдиқланди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати






