Инсон аввало оила бағрида униб-ўсади, шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида — маҳалла-кўйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Шундай экан, ватанимиз ва халқимизнинг эртанги кунини, жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини белгиловчи баркамол авлодни вояга етказишдек улуғ вазифани оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигисиз ҳал этиб бўлмайди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Ушбу юқорида зикр қилинган тамойилларнинг амалий намунаси ўлароқ “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот-ресурс маркази Тошкент шаҳар, “Янги-Жарариқ” маҳалла фуқаролари йиғини билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйилга эди. Ҳамкорлик доирасида МФЙнинг кутубхонасида “Кўкалдош” бурчаги ташкил қилиниб, кўплаб китоблар билан тўлдирилган эди. Ушбу бурчак турли диний-маърифий, маҳаллий ҳамда жаҳон адабиёти намуналари билан янада бойитилди. Маҳалла фаоллари билан маҳалладаги ёшларни ушбу кутубхонага жалб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Комилов Ихтиёр АРМ бошлиғи






