

Бугун, 8 ноябр куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти “Қуръони карим ва тажвид курси”да тингловчиларни Қуръонни ўрганишга янада қизиқтириш мақсадида мусобақа ташкил қилинди.

Мусобақа 63-давранинг 2-гуруҳида таҳсил олаётган тингловчилар ўртасида ташкил қилинди. Олдиндан таёрланган саволлар ва топшириқлар жамланган тест қоғозлари тарқатилди ва тингловчилар тестларни белгилаб, топшириқлар бажаришди.

Мусобақа сўнгида энг юқори балл тўплаган тингловчига эсдалик совғалар топширилди. Қолаверса қолган қатнашчиларга ҳам илмларини янада кучайтиришлари учун тажвид китоблари ҳадя қилинди.
Комилов Ихтиёр АРМ бошлиғи





