«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти в.б., исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Маъмуржон домла Эркаев томонидан тайёрланган “Фароиз илми” номли янги ўқув қўлланма билим юртининг ўқитувчи ва талабалари фойдаланишлари учун Ахборот-ресурс маркази фондига ҳадя қилинди.



▪️Мазкур ўқув қўлланмада Фароиз илми фанига киришнинг мақсад ва вазифалари, ислом тарихида мерос тақсимотидан жорий қилиниши ва унинг тадрижий босқичлари, мерос илмига оид тартиб-қоидалар, марҳумнинг меросхўрлари, уларнинг ҳолатлари, уларнинг улушлари, уларга улушларини тақсимлаш усулларига доир маълумотлар берилади.
▫️Кўлланмага киритилган маълумотлар «Фароиз” фани ҳамда ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўқув режаларига киритилган «Мерос ҳисоблаш илми» фани бўйича тузилган ўқув дастурлари асосида тайёрланди.
▪️Шунингдек, мазкур ўқув қўлланма талабаларнинг республика маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган мерос ҳисоблаш соҳалари, тарихи ва уларнинг ижтимоий ҳаётга таъсири борасидаги билимларини бойитишга ҳам хизмат қилади.
И. Комилов
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси





