SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
30.04.2018 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar

Набавий рисолатнинг ўзига хос хусусиятлари (Шамоилул Мустафо)

Муҳаммад алайҳиссалом рисолатлари бошқа пайғамбарлардан фарқли ўлароқ, замонлар оша абадий қоладиган ўзига хос хусусият ва жиҳатлари билан ажралиб турадилар. Чунки мазкур рисолатда боқийлик, абадийлик ва давомийлик унсурлари тўлиқ мужассам бўлиб, Қиёматгача инсоният ундан кўпдан-кўп фойдалар олиши аниқ. Бу хусусиятлардан бири ўзгартириш ва нотўғри талқин этишдан сақлаш кафолатини Аллоҳ таоло зиммасига олган Қуръони Каримнинг у зотга нозил бўлишидир. Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта, у (Қуръон) Роббул оламиннинг туширганидир. Уни Руҳул Амийн олиб тушди. Сенинг қалбингга, огоҳлантирувчилардан бўлишинг учун. Очиқ-ойдин араб тилида».[1]

Аллоҳ таоло Қуръонни зикр, деб атади. Яъни, у Аллоҳ таолонинг Ўз бандаларига туширган эслатма ва мавъизасидир. Шунингдек, у ғофил ва ялқов кимсаларга танбеҳ, аҳли ирфон учун шарафдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло:

«Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар»[2], дея марҳамат қилди. Яъни, барча инсонлар ва жинларга илоҳий буйруқ ва қайтариқларга амал қилишлари, берилган хабарлардан ибрат олиб, хулоса чиқаришлари учун Аллоҳнинг нозил қилганларини уларга изоҳлаб берасан, деганидир. Баён – кўзланган мақсадни шаръий ҳужжат ёки унга далолат қиладиган қиёс, ақлий далиллар орқали изоҳлашдан ҳам кенгроқ маънони англатади. Қуръон набавий рисолатнинг асоси, барча инсонларга туҳфа этилган абадий шариат манбаидир. Аллоҳ таоло айтади:

«Биз сени барча одамларга фақат хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар»[3]. Яъни,  Биз сени эй Муҳаммад, шариатинг билан одамларни зулм ва куфрдан қайтарувчи, яхшиларга хушхабар берувчи ва бўйсунмайдиган саркашларни огоҳлантирувчи этиб юбордик.

Аллоҳ таоло Исломий рисолатнинг умумбашарий эканини баён қилиб, шундай марҳамат қилади:

«Сен: «Эй одамлар, албатта, мен сизларнинг барчангизга, осмонлару ернинг мулки Уники бўлган, Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган ва тирилтириб ўлдирадиган Аллоҳнинг Росули – элчисиман. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг Аллоҳ ва Унинг калималарига иймон келтирадиган уммий-саводсиз Набийсига иймон келтиринг. Ва унга эргашинг, шоядки, ҳидоят топсангиз», деб айт»[4]. Қози Иёз роҳматуллоҳи алайҳи: «Бу оят Росуллоҳгагина хос хусусиятлардан биридир», дейди. Яъни, бу борада у зотга ҳеч ким шерик бўлолмайди. Чунки ояти карима умумий рисолат у зотгагина хослигига гувоҳлик бериш баробарида ҳар бир пайғамбар фақат ўз қавмига юборилганини маълум қилмоқда. сўзимизни Аллоҳ таолонинг: «Қайсики Пайғамбарни юборган бўлсак, баён қилиб бериши учун ўз қавми тили ила юборганмиз»[5], деган сўзи тасдиқлайди. Ўтган пайғамбарларнинг ҳар бири тил, рисолат, даъват, огоҳлантириш ва хушхабар етказишда фақат ўз қавмига юборилган бўлса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун башариятга юборилганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен қизилга ҳам, қорага ҳам пайғамбар қилиб юборилдим», дедилар. Яъни, арабларга ҳам, араб бўлмаганларга-бутун инсоният учун Аллоҳ тарафидан элчи қилиб юборилдим, деган маънода. Бу хусусда Росулуллоҳ алайҳиссаломдан: «Махлуқотларга юборилдим»[6] деган ҳадис ворид бўлган. Имом Суютий «Ал-Жомеъ ас- Соғир» номли китобида Ибн Саъддан, у Холид ибн Маъдондан ривоят қилган мурсал ҳадисда: «Барча инсонларга пайғамбар қилиб юборилдим», деган лафз билан келтирилган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига уларнинг ўзларидан ҳам меҳрибонроқ эдилар. Аллоҳ таоло айтади: «Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса, уларнинг оналаридир» [7]. Яъни, у зот умматларига ҳамма ишларда, ота-оналари, болалари у ёқда турсин, ўзларидан ҳам ҳақлироқдир. У зотнинг буйруғи сўзсиз бажарилиши зарур. У зотга итоат этиш ота-оналарга итоат этишдан ҳам олдинда туради. Негаки, у зот уларни фақат ва фақат фойдали ишларгагина буюрганлар. Ҳамиша улар учун хайр-баракали ва манфаатли ишларга рози бўлганлар. Аллоҳ таолонинг:

«Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз, касб қилган молларингиз, касод бўлишдан қўрққан тижоратларингиз ва хуш кўрган масканларингиз сизга Аллоҳдан, Унинг Росули ва Унинг йўлида жидду жаҳд қилишдан маҳбуброқ бўлса, у ҳолда, Аллоҳ Ўз амрини келтиргунча кутиб туринг. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас», деган сўзи шунга далолат қилади. Қуръони карим, фойдали ҳикмат, манфаатли илм ва суннати мутоҳҳаранинг у зот номи билан хосланиши ҳам ўзига хос хусусиятлари сирасига киради. Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ сенга Китобни ва ҳикматни туширди ҳамда билмаган нарсангни билдирди. Ва сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди»[8]. Яъни, Аллоҳ таоло сенга Қуръонни нозил қилиб қўйди. Манфаатли илмга, шариат сирларини фаҳмлашга, тўғрилик ва ҳақни топишга имкон ва салоҳият ато этди. Дин ишлари ва шариат ҳукмларидан билмаганларингни ўргатди. Нубувватга лойиқ кўриб, бутун инсониятга пайғамбар қилиб юборгани боис Аллоҳнинг сенга фазл-марҳамати улуғдир. Ваҳий нозил қилиб, набийлик ва росуллик шарафига муяссар қилишдан кўра улуғроқ фазл борми?

Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир Пайғамбар йўқки, уларга берилган мўжизаларнинг ўхшашларига инсонлар иймон келтирмаган бўлса. Менга берилган мўжиза Аллоҳнинг юборган ваҳийсидир. Қиёмат куни улар орасида уммати энг кўпи мен бўлишимни умид қиламан», деганлар.

Юқорида айтиб ўтилган хусусиятлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбарларнинг охиргиси ва росулларнинг имоми даражасига кўтарди. У зотнинг пайғамбарлигига иймон келтириб, иқрор бўлишни Аллоҳ таолонинг яккаю ягоналигига гувоҳлик бериш билан баробар қилди.


[1] Шуаро сураси, 195-оят.

[2] Наҳл сураси, 44-оят.

[3] Сабаь сураси, 28-оят.

[4] Аъроф сураси, 158-оят.

[5] Иброҳим сураси, 4-оят.

[6] Имом Муслим ривояти.

[7] Аҳзоб сураси, 6-оят.

[8] Нисо сураси, 113-оят.

What you can read next

Дину юрт ривожига муносиб ҳисса қўшган Муфтий Бобохоновлар сулоласи
Дину юрт ривожига муносиб ҳисса қўшган Муфтий Бобохоновлар сулоласи
Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаломга дарахтларнинг бўйсуниши
Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломнинг тупуклари теккан таомнинг баракали бўлиши (4)
Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собит роҳимаҳуллоҳга берилган таърифлар
Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собит роҳимаҳуллоҳга берилган таърифлар

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP