Халқимизда «Тарихсиз келажак йўқ» деб бежиз айтишмайди. Келажакга мустақил қадам ташлаётган талаба ёшларимизга халқимизнинг бой тарихини билиш ва буюк аждодларимиз хотирасини эслаш мақсадида «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мураббий ва талаба ёшлари пойтахтимизда жойлашган «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.





«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ва унда барпо этилган «Қатағон қурбонлари хотираси” музейи Ўзбекистон халқи ўз тарихини тиклаш, ҳақсиз унутилган номларни, жаҳон ривожланишида муҳим рол ўйнаган тарихий шахсларни ёруғликка чиқариш имкониятини беради.
Ташриф чоғида талабаларга юқоридаги маълумотларга қўшимча сифатида «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасига тегишли тарихий маълумотлар музей ходимлари томонидан берилди. Шунингдек, талаба ёшларимиз халқимизнинг буюк фарзандлари Чўлпон, Фитрат, Aбдулла Қодирий ва кўплаб ўзбек фарзандлари тўғрисида кенг маълумотларга эга бўлиш қаторида ўзлари билан бой тарихга эга бўлиб қайтишди.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи






