Жаноби Росуллоҳ саллоллоу алайҳи васаллам саҳобаи киромлар билан ўтирган ҳолларида ерга узун тўғри чизиқ тортиб, бу Аллоҳнинг йўлидир, деб айтдилар. Кейин уни ўнг тарафига 36 та ва чап тарафига яна 36 та чизиқлар тортиб, “ Булар шундай йўлларки, ҳар бирининг бошида биттадан шу йўлга чақирадиган шайтон бордир”, дедилар-да, сўнг қуйдаги оятни тиловат қилдилар: “ Албатта, мана шу (Менинг) Тўғри йўлимдир. Унга эргашингиз! (Бошқа турли) йўлларга эргашмангиз! Акс ҳолда, улар сизларни Унинг йўлидан айриб қўяди. Тақволи бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) қилган ҳукм(лар)и мана шу(лар)дир”. (Анам, 153).
Мазкур ҳадисда ва оятда баён этилган ва Пайғмбаримиз бошқа ҳадисларида огоҳлантирган фирқалар “Аҳли Сунна вал-Жамоа”нинг ақида усулларидан ажраган ва уларга хилоф йўл тутганлардир. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в) ва саҳоба (р.а)лар умматни нажотга элтувчи ягона ақида йўлини кўрсатиб кетганлар. “Аҳли Сунна вал-Жамоа” ана шу ақида Пайғамбаримиз (с.а.в) ва у зотнинг саҳобалари ақидасидан четга чиқмаганлари учун уларни Пайғамбаримизнинг ўзлари “фирқаи ножия” деб атадилар. Шубҳасиз, Пайғамбаримиз (с.а.в) ва у зотнинг саҳобалари ақидаларидан четга чиққан ёки юз ўгирган фирқалар, гарчи улар ҳам ўз йўли ва ақидасини тўғри, ўзини фирқаи ножия деб ҳисобласа-да, адашган фирқалардир.
Исломда илк оқим тарафдорлари “Хорижийлар” бўлиб, Халифа Али (р.а) билан умавийлар ўртасидаги кураш давомида VII асрнинг иккинчи ярим бошларида вужидга келган. Улар ўз сафларига қўшилмаганларни “диндан қайтган” деб айблашади. Хорижий – сўзи арабчада хоража сўзидан чиққан бўлиб, “ажрамоқ”, “чиқмоқ” маъноларини билдиради.
Мовия (р/а) халифа Али ибн Абу Толиб (р/а) ҳокимятини тан олишдан бош тортиб, Дамашқда ўзини халифа деб эълон қилади. Бунга сабаб учунчи халифа Усмон (р.а)ни фитначилар томонидан ўлдирилиши бўлган. Марҳум халифа Мовия (р.а)ни қариндоши бўлган. Шу сабаб у тўртинчи халифа Али (р.а)дан фитначиларни топширишни сўраган халифа бунга рад жавобини бериб, ҳозир шароит буни қабул қимаслигини айтган. Мовия (р.а) билан Али (р.а) тарофдорлари ўртасида 38- хижрий йилда уруш бошланган. Уч ой давом этган урушда Али (р.а) ва тарафдорлари Мовия (р.а) билан музокара олиб боришга мажбур бўлган. Бу ҳол Али (р.а)ни тарафдорлари ичида норозиликни келтириб чиқаради. Қўшин ичидан 12 минг фитначи ажралиб чиқиб, Али (р.а)ни ҳакамликда айблаб, Али диндан чиқди дейишади. Кейинчалик Али (р.а)га ҳам, умавийларга ҳам қарши чиқади. Бу тоифа тарихда хорижийлар номини олади.
Умавий ва аббосий халифалар VII-IX асрларда хорижийларга қарши кураш олиб боради. Натижада хорижийлар қириб ташланади, улардан омон қолганлари Шимолий Африкада ўз давлатини ташкил этди. Хорижийлар халифаликдаги кўпгина қўзғалонларда қатнашган. Улар ўз қарашлари ва фаолиятига қўшилмаганларни кофирга чиқариш, уларга қарши “жиҳод” олиб бориш ҳақидаги ғояларни ишлаб чиқиб, террор услубини қўллаш орқали ҳукмдорларни жисмонан йўқ қилиш амалиётини бошлаб берганлар.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билиб юрти
1-курс талабаси Досматов Камолиддин
манбалар асосида тайёрлади.






