Муҳаққиқ олим Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ Аллома Ибн Ҳажар Ҳайтамий (роҳимаҳуллоҳ)дан нақл қилиб қуйидагиларни келтирадилар:
“ Фиқҳ фанини маҳоратли ва тажрибали устоздан таълим олмаган шахс учун агарда фиқҳий китобларни мутаоло қилган бўлсада унга фатво бериш жоиз эмас. Шунингдек унинг устозлар ҳузуридан таълим олишиниг ўзи етарли бўлмайди. Балки унда шундай бир малака ҳосил бўлсинки, ўзининг мазҳабидаги масалаларнинг асл манбасини, қоида ва сабабларини ҳам пухта билиши шарт ҳисобланади”.
Фатво билан шуғулланадиган кишида яна қуйидаги шартлар ҳам мавжуд бўлиши керак, балоғат ёшига этиши, ақли комил бўлиши, илм, тажриба, одиллик, уламолар унга ишонч билдириши қуйида мазкур баъзи шартларни тафсилотини келтирамиз.
“Ақл ва балоғат” бу икки сифат ҳар қандай шариатда эътибор қилинадиган тасурруфотларда керак бўладиган умумий сифатлардан деб қаралади. “Эркак ва ҳурлик” сифатлари лозим бўладиган сифатлардан эмас, шунинг учун ҳам аёл ёки қулда юқоридаги шартлар топилса фатво бериши жоиз бўлаверади.
“Илм” сифати ҳақида Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилади “Айтинг: “Роббим фақат фаҳш ишларнинг ошкораю пиҳонасини, гуноҳ (ишлар)ни, ноҳақ гуноҳ ва тажовузкорликларни ва Аллоҳ ҳеч қандай ҳужжат тушурмаган нарсаларни Унга шерик қилишингизни ҳамда Аллоҳнинг шаънига ўзингиз билмаган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилди” (Аъроф 33оят).
Ҳадиси Шарифда Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам илм борасида марҳамат қилиб айтадилар: “Аллоҳ таоло бандалардан илмни уламоларни вафот қилдириш билан олиб қўяди, ҳатто шу даражага борадики умуман олим қолмайди, ўшанда инсонлар жоҳилларни ўзлариган бошлиқ қилиб оладилар, улардан сўрарлар, илмсиз фатво берарлар ўзлари ҳам адашган ва ўзгаларни ҳам адаштирарлар” ва яна бошқа бир ҳадисларида “ким илмсиз фатво берса унинг гуноҳи фатво бергангадир”.
Фатво учун илмнинг шарт эканлиги далилларга муҳтож бўлинмайдиган даражада зарурий ва очиқ-ойдиндир, лекин кишининг фатвога муносиб бўлиши учун қанчалик даражада илм эгаси бўлиши керак. Бу ҳақда уламолар узундан узоқ сўз юритишганлар. Мутақаддим, яъни олдинги аср фақиҳлари муфтий мужтаҳид даражасидаги илмга эга бўлиши керак деб шарт қўйганлар. Фақиҳлар замоннинг ҳожати ёки мужтаҳидларнинг кам ёки уларнинг топилмаслигини эътиборга олган ҳолда уларнинг даражасида этмаган олимларга ҳам фатво бериш жоиз дейишган.
Шайҳ Абу Муҳаммад Жувайний: “Мазҳаб соҳибининг мазҳабини ва унинг ҳужжатларини биладиган аммо уларни дақиқ ва чуқур англай олмаган кишига фатво бериши жоиз”, деганлар.
Ибн Дақиқ Ал-Ийд роҳимаҳуллоҳ: “Фатвони мужтаҳид уламоларга қайдлаш катта қийинчилик ёки халқни ўзларини ҳавойи нафсига ташлаб қўйишдан иборатдир. Мутақоддим имомларимиздан ривоят қилувчи, агар одил, ишончли мазҳаб имомининг сўзини фаҳмлай оладиган, сўнгра уни ўзидан кейингиларга ҳикоя қилиб бериши кифоядир, чунки оддий инсонннинг гумонига бу гап Аллоҳ таолонинг ҳузуридан деб билинади. Бизнинг замонамизда фатвонинг мана шу турига ижмоъ бўлган. Саодат асрида саҳобаларнинг аёллари ҳайз ва бошқа масалаларда эрлари Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келтирган хабарларга кифояланганлар, шунингдек, мазий масаласида ҳам Али розияллоҳу анҳу ҳам Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳу айтган хабарга чегараланганлар. Ваҳолангки бизнинг масаламизда муфтийнинг айтган гапи етарлидир, чунки саодат асрида саҳобаларнинг аёллари ва Али розияллоҳу анҳу Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкони бўла туриб хабарнинг ўзига тўхталишган. Ҳозирги кунда фатво сўраган кишининг мазҳаббоши имомга мурожаат қилиши узрлидир. Бугунги кунда ижтиҳод шартлари топилмасада, қозиларнинг чиқарган ҳукмини ўтишида уламолар ҳамжиҳатдирлар”, деб айтганлар.
Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг “Усулул ифто ва одобуҳу” китобидан таржимон Мирзаейв Камолиддин.






