Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом дини илоҳий таълимот бўлиб, у инсоний фазилатлар ва эзгу ғояларни ўзида мужассам этган энг тўғри ва муқаддас диндир. Аллоҳга беадад шукурлар бўлсинки Ўзбекистоннинг бугунги ва келгуси тараққиёти, халқимизнинг маънавияти ва анъанавий урф-одатлари, азалий эътиқоди ва ишончи, шунингдек, Мовороуннаҳр тарихи ушбу фаровон ислом дини билан чамбарчас боғлиқдир. Афсус ва надоматлар билан созлаймизки турли ақидапараст ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиққан ҳолда: «Энг тоғри таълимот» бўлган –Бу дин таълимотининг айрим гўё ва тамойиллари мазмун-моҳиятини фақатгина бир ёқлама ва нотўғри талқин қилиб, ҳали ислом нималигини, дин, шариъат, иймон нималигини тушунмаган гўр ёшларни тўғри ёълдан адаштиришга урунмоқда. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ўз умматларини огоҳлантириб шундай деганлар: «Сизлар бир кемага миниб, ёълга чиққан ёъловчиларга ўхшайсизлар, ишчиларингиздан бир онгсиз, безори одам қўлига болтани олиб, кемани теша бошласа, сизлар лоқайдлик қилиб, уни бу ишдан қайтармасангиз, ҳаммангиз бирга ғарқ бўлурсизлар. Қайтарсангиз ҳаммангиз омон қолурсизлар». Бу муборак ҳадиси шариф моҳиятидан келиб чиқсак, жамиятнинг ҳар бир аъзоси бир-бирининг тинчлиги, осойишталиги учун маъсул ва жавобгар эканлигини тўғри англамоқлигимиз даркор. Ва яъна шуни айтиш ўринлики: « Ҳозирдан юрт тақдири ҳақида қайғурадиган, унинг тараққиёти ва равнақи ёълида имконимиз борича ўқиб, илм олиб, уни ёядиган, хайрли ишларни амалга оширадиган бир бутун халқ бўлиб етишмоқлигимиз зарур».
Манбалар асосида Кўкалдош ўрта махсус
ислом билим юрти 1-курс талабаси
Салаев Комилжон тайёрлади.






