

Бугун 18-июнь куни Қуръони Каримга ихтисослашган «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг навбатдаги босқичи машғулотлари якунланди.
Йиғилишда билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Нодир Жалолов, маънавий ва маърифий ишлари бўйича мудир ўринбосари Абдулвасе Ғаниев, «Қуръон карим ва тажвид» ўқув курсининг устози Абдуғофур Маматқулов ва «Қуръон карим ва тажвид» бўлимининг ходими Нуриддин Шарипов иштирок этишди.

Мазкур босқич тингловчиларига билим юрти томонидан «Қуръони карим ва тажвид курси»ни якунланганини тасдиқловчи сертификатлар топширилди.



Мазкур йиғилишда бўлган устозлар битирувчиларга омад тилаб уларнинг ҳаққиларига дуои хайрлар қилдилар.


“Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти матбуот хизмати






