Аллоҳ таоло Ўз каломида “Робингнинг неъматлари ҳақида сўзла” (Зуҳо сураси, 11-оят) деб марҳамат қилган. Қуръони Каримга ихтисослашган “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртининг мавжудлиги ва унинг фаолияти юртимиз мусулмонлари учун катта неъматдир. Ушбу муборак даргоҳ ва унинг фаолият жараёнида эришилаётган ютуқлар ҳақида гапириш, ахборот бериш ва таништириш Аллоҳнинг неъмати ҳақида сўзлаш ва У зотнинг фазлини ва неъматини эътироф этиш эканлигида шубҳа йўқ.


Бугун, 27 июнь юртимизда Матбуот ва оммавий ахбарот воситалари ходимлари куни нишонланмоқда. Шу муносабат билан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида мадрасанинг шу соҳада хизмат қилаётган бир қатор ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.



Жумладан, Матбуот котиби Р.Ахунджанов, оператори М.Мираъзамов, сайт муҳаррирлари Т.Парпиев ва К.Мусабоевлар мақтов ёрлиқлари ҳамда бир ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Ходимларимизга билим юрти фаолияти ҳақида ахборот беришдек шарафли вазифани адо этишларида Аллоҳдан куч-қувват ва муваффақиятлар сўраб қоламиз.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев



