Ҳофиз Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ (701-774 ҳ.йй.) ўзларининг “Ал бидоя ван-Ниҳоя” асарларида хаворижлар ҳақида қуйидаги сўзларни келтирадилар:
“Фаразан агар ана у(хавориж)лар қувват(ҳокимият тепаси)га келсалар, улар шак-шубҳасиз Ер юзининг барчасини Ироқ ва Шомда қилганларидек фасодга тўлдирадилар. Улар на ёш (ўғил-қиз) гўдакларни, на эркакни, на аёлни соғ қўядилар. Чунки улар инсонлар шу даражада бузилиб бўлганларки, улар фақат ва фақат қатл қилиш билан “ислоҳ” қилинади деб ўйлайдилар”.
Тарихда яшаб ўтган машҳур олим Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтган гапларининг нақадар тўғри эканини ҳозирги кунда кўриб-кузатиб, гувоҳи бўлиб турибмиз. Яқин замонларда дунёнинг кўплаб давлатлари, хусусан, Ўзбекистонда террорчи ташкилот деб тан олинган ваҳҳобийлик ғояларига асосланган, хавориж «ИШИД» тоифаси Ироқ ва Шомда айнан шу қабиҳ ишларни амалга оширганининг гувоҳи бўлдик. Улар бир оз куч-қудратга эга бўлишлари билан мусулмонларнинг қирғини билан шуғуллана бошладилар ва уларнинг моли, жонига тажовуз қилиб аёлларини буюм каби ўлжа сифатида ўзларига чўри қилиб олдилар.
Аллоҳ барчамизни ушбу тоифанинг ёмонлигидан сақласин!
Рустам Охунжонов тайёрлади





