Хабарингиз бор турли байрам муносабатлари ёки қишнинг синовли кунларида мадрасамиз устоз ва ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билим юрти одатига айланган эди. Бу одат охирги ойларда одат тусига айланиб, устоз ва ходимлар нафақат моддий жиҳатдан, балки ҳар бир оилага зарур бўладиган турли маҳсулотлар билан ҳам рағбатлантириш йўлга қўйилди.


Бугун Тошкент вилояти, Тошкент тумани «Мирхалил ота» жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла Муҳаммаджонов ҳомийлигида, мадрасамизда хизмат қилувчи барча ходим ва устозларга турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Жумладан ҳар бир кишига ун, гуруч, шакар ёғ, гўшт, новвот каби маҳсулотлар, шунингдек тухум, қуруқ чой ва яна бир қанча маҳсулотлар тақдим қилинди.



Аллоҳ таоло ушбу эҳсонларни мукофотларини Ўз фазли карами ила зиёда қилиб берсин.
А. ҒАНИЕВ
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи





