«Кўкалдош» ўрта-махсус ислом билим юртида ўқитувчилар ва талабалар иштирокида “Конституция – инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси” мавзусида тадбир, шунингдек “Ҳуқуқий адабиётлар кўргазмаси” ташкил этилди. Тадбирни юқори савияда ташкил қилиш мақсадида Тошкент давлат юридик университети «Конституциявий ҳуқуқ» кафедраси доценти, Юридик фанлари доктори PhD Фаҳриддин Мадиев, ҳамда Тошкент Давлат юридик унверситети «Конституциявий ҳуқуқ» кафедраси катта ўқитувчиси, «Ёшлар Парламенти» раиси Хуршид Ботиров таклиф қилинди.



Тадбирни билим юрти «Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими» бошлиғи А.Ғаниев кириш сўзи билан очиб берди. Кейин Юридик фанлари доктори PhD Фаҳриддин Мадиев сўзга чиқиб, Янги таҳрирда қабул қилинган Конституция, ундаги ўзгаришлар, янги қабул қилинган қонунлар, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий онг шаклланиши, сўнгги йилларда ҳуқуқ соҳасидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирди. Билим юрти талабаларига диний илм билан бир қаторда дунёвий билимлар, хусусан, ҳуқуқий билимларга ҳам аҳамият қаратишни тавсия қилди.



Ундан сўнг Хуршид Ботиров Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи ва жараёнларига тааллуқли маълумотларни айтиб берди. Конституцияга ўзгартишлар “инсон-жамият-давлат” принципига асосланган бўлиб, амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартишлар киритишни назарда тутишлиги ва Конституцияга тузатишлар авваламбор Конституция нормаларини тўғридан тўғри қўллаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва конуний манфаатларини янада самарали таъминлаш ва химоя килишни назарда тутилиши ҳақидаги маълумотлар тингловчилар эътиборини тортди.


Савол-жавоблар қисмида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва Конституция борасидаги ўз билмларини янада кенгайтирдилар. Тадбир сўнгида ҳуқуқшунос устозларга миннатдорчилик сифатида эсдалик совғалари топширилди ва келгусида тадбирларда ҳам ҳамкорликда фаолият юритишликни таклиф қилдилар.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев






