SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Қуръон ва суннатда олий ҳимматли бўлишга ундаш
22.11.2023 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar

Салафи солиҳларнинг илм талаб қилишликдаги ҳимматларининг олийлиги.

Илм бу – қизиқишга арзийдиган нарсаларнинг энг улуғи, жидду-жаҳд билан изланадиган нарсаларнинг энг афзали ва касб қилиб топадиган нарсаларнинг энг манфаатлисидир.

Мўминлар амири Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) Кумайлга шундай дейди: “Сенга айтадиганларимни ёдингда тут, инсонлар уч тоифа бўлади. Роббоний олим; ҳақни излаб илм ўрганаётган олим; илмдан узоқ оддий одамлар. Улар ким нима деса эргашиб кетадиган, шамол қаёққа эсса шу ёққа мойил бўладиган, илм нуридан бебаҳра кишилардир. Илм бойликдан яхшироқ, илм сени қўриқлайди, бойликни эса сен қўриқлайсан. Илм ишлатишлик билан кўпаяверади, бойлик эса ишлатишлик билан камаяди. Олимнинг муҳаббати ҳаётида тоат-ибодат қилгани, ижоди ва ҳаётидан сўнг ҳам яхшилик билан эсланиб эргашилади. Бойлик орқали қилинган нарсалар эса унинг эгаси вафот этиши билан тўхтайди. Бойлик эгалари тирик бўла туриб ҳам ўлган ҳисобланадилар. Олимлар эса дунё тургунча турарлар, гарчи уларнинг жисмлари ўтиб кетса-да, хотиралари қалбларда яшайди.

Илмнинг фазилати ва илм эгалари эришган улуғлик ва кароматлар ҳеч кимга сир эмас ва буни кўп маротаба эшитганмиз. Аммо бизнинг бу ердаги мақсадимиз уламоларимизни юксак чўққиларга кўтарган “амалий қувват”, яъни ҳимматга эътибор қаратишдир. Уламоларимиз ўша сабаб динимз учун хизмат қилдилар ва илм тарқатдилар.

Имом Абу Фараж Ибн Жавзий айтади: “Ҳайрат билан ўйладим, нафис ва шарафли нарсаларнинг йўли узун ва уларга эришиш учун меҳнати кўп бўлар экан”.

Илм энг шарафли нарса бўлгани учун унга меҳнат, бедорлик, такрор ва уйқу-ю роҳатдан кечиш билан эришиларкан. Ҳатто фақиҳлардан бири айтган: “Бир неча йил ҳариса (таом номи) егим келиб юрдим, аммо еёлмадим. Чунки у сотиладиган вақт дарсда бўлар эдим”.

Шунинг учун Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади: “Илм саодатига соф ният, қаттиқ изланиш ва жидду-жаҳд билангина эришилади”. Шоир айтади: яъни шеър: “Жидду-жаҳд қилмасдан олий ишларни умид қилган кишига айтинг-ки: “Беҳуда нарсани умид қилибсиз”.

Кимнинг ҳиммати олий мақсадларни хоҳласа саодат йўли бўлмиш дин йўлини маҳкам ушламоқлиги лозим бўлади.

Суфён Саврий айтади: “Илм ўрганишни хоҳлаганимда “Эй, Аллоҳ, менга маблағ керакку” деб ўйладим. Кейин одамларни ўша ҳолатда ҳам илм ўрганаётганини кўрдим. Шунда илм ўрганишга киришаман деб қасд қилдим ва Аллоҳдан Ўзи менга кифоя қилишини сўрадим.

 Шундай қилиб у киши илм излашга киришди. Онаси уни таъминлаб туришга кафил бўлди ва: “Эй ўғлим, илм ўргангин! Мен сени газлама тўқиб таъминлаб тураман”-деди. У киши жуда кўп устозлардан илм ўрганди. Илм ўрганишда жуда ҳимматли эди. Абу Нуъайм айтади: “Суфён бирорта ёши улуғ кишига йўлиқса ундан: “Илм ўрганганмисиз?, деб сўрар эди. Агар у “Йўқ” деб жавоб берса, унга: “Сизга Аллоҳ таоло исломдан яхшилик ато қилмабди”, дер эди. Илмга бўлган ҳимматининг кўринишларидан бири қуйидаги сўзи эди: “Инсон ўз фарзандини ҳадис ўрганишга мажбурламоғи лозим. Чунки у бу ҳақда жавобгардир”.

Суфён Саврий фақат илм излаш билан чекланиб қолмаган, балки ўрганган илмига амал қилар, бошқаларга ҳам ўргатар ва инсонларни шу йўлга даъват қилар эди.

Абу Нуъайм айтади: “Суфён Саврий: “Фарз амаллардан кейинги ўринда илм ўрганишадн афзали йўқдир. Мадомики, илм ўргатадиган устоз бўлса, илм ўрганишда давом этаверамиз”, дер эди.

Имом Саълаба айтади: “Мен Иброҳим Ҳарбийдан наҳв ва араб тили дарсларида эллик йил ажралмадим”.

Имом Заҳабий Абу Ҳотим Розийнинг (Муҳаммад ибн Идрис, 277-ҳижрийда вафот этган) таржимаи ҳолида қуйидагиларни келтирган: Абу Ҳотим Розий шундай дейди: “Абу Зуръа Розий менга: “Ҳадис ўрганишда сендан кўра интилувчанроғини кўрмадим” деди. Мен: “Ўғлим Абдураҳмон жуда интилувчан” дедим. У киши: “Ким отасига ўхшаса зулм қилмабди” деди. Раммом (у Аҳмад ибн Али, санад ровийларидан бири) айтади: “Мен Абдураҳмондан қандай қилиб ундан кўп ҳадис эшитишга эришгани ва отасидан қандай сўрай олгани ҳақида сўрадим. У: “Гоҳида отам овқатланаётганида ҳадис ўқиб берар эдим, гоҳида йўлда, гоҳида холога кирганида ҳам ўқиб берардим, гоҳида уй юмушлари билан банд бўлганида ўқир эдим қулоқ солар эди” деди.

У кишининг мана шундай вақтдан унумли фойдаланиши ва илмга қаттиқ интилиши натижасида “Жарҳ ват таъдил” номли ҳадис илмида жуда нафис тўққиз жилдли китоби, бир неча жилдли “Тафсир” китоби, минг жуздан иборат “Муснад” илмий асарлари юзага келди.

Имом Заҳабий қуйидагича келтиради: “Али ибн Аҳмад Хоразмий айтади: Ибн Абу Ҳотим шундай деди: “Мисрда етти ой бўлдик, шу вақтда иссиқ овқат еёлмадик. Куни билан шайхларга дарсга қатнар эдик, кечаси билан ёзганларимизни кўчириб устозга кўрсатар эдик. Бир куни дўстим билан дарсга борсак, шайх бетоб бўлиб қолибди. Шунда бир балиқ сотиб олдик ва уйга бориб пиширмоқчи бўлганимизда кейинги дарснинг вақти бўлиб қолди. Шу алфозда уч кун вақт тополмадик. Балиқ сасий деб қолганди. Уни пиширишга вақтимиз бўлмагани учун хомлайига еб қўя қолдик. “Баданнинг роҳати билан илмга эришиб бўлмас экан”.

Шеър: “Мен муҳаббат қўйган уч нарса борки, агар улар бўлмаганида ўлимимни кутиб ётаверардим. Улар “ҳадис ривоят қилиш”, “ҳадис ёзиш” ва “ҳадиснинг фиқҳини ўрганиш”. Мана шу ҳидоят топганларнинг муҳаббатидир”.

Шофеъий мазҳабининг улуғ имомларидан бири Сулайм ибн Айюб Розий (447-ҳижрий йилда вафот этган) бирор фойда олмаган ёки бировга фойда етказмай ўтказган вақтига ўзини қаттиқ маломат қилар эди. Абу Фараж Ғайс ибн Али Танухий Суварий айтади: “Айтишларича, Сулайм ўз нафсини сарҳисоб қиларкан, вақтини бефойда ўтказмаскан. Ё китоб кўчираётган, ё дарс бераётган ва ё китоб ўқиётган бўлади. Кўпинча нусха кўчириб китоб кўпайтирар эди. Устозимиз Абу Фараж Исфиройиний (Сулаймнинг шогирдларидан бири) у ҳақда шундай деган эди: “Бир куни ҳовлисига тушиб чиқди ва: “Йўлимда бир жуз ўқидим” дедилар.

Муаммил ибн Ҳасан бир куни Сулаймнинг қалами синганини кўрди. То уни тузатгунча лабларини қимирлатиб нимадир ўқир эди. Ўша фурсатни ҳам бекор ўтказмаслик учун қироат қилиб турган эди”.

Ибн Носир Ҳофиз шайх Абу Тоҳир Салафийни сифатлаб шундай дейди: “Илм ўрганишда оловдай ёниб турар эди”.

Халил ибн Аҳмад Фароҳидий айтади: “Мен учун энг оғир вақт овқатланиш вақтидир (чунки, унда илм ва зикрдан тўхташга мажбур бўлинади)”.

Усмон Боқиловий доим Аллоҳни зикр қилиб юрар ва: “Ифтор вақтида руҳим танамдан чиқаётгандай ўзимни ёмон ҳис қилар эдим. Чунки ўша вақтда овқатга машғул бўлиб,  зикрдан тўхтаб қолар эдим”-деган.

Аммор ибн Ражо айтади: Мен Убайд ибн Яъишанинг шундай деганини эшитдим: “Ўттиз йил кечки овқатни ўз қўлим билан емадим. Ҳадис ёзиш билан машғул бўлганим учун синглим едириб қўяр экан”.

Довуд Тоий овқатланганида овқатни оғзига солиб кейин нон солгунча орада эллик оят қуръон ўқиркан.

Имом Ибн Ақийл айтади: “Мен имкон даражада овқат вақтини қисқароқ қилишга ҳаракат қилардим. Ҳатто егуликларнинг кичкина бўлакчаларини олиб нон билан ивитиб ер эдим. Чунки, чайнашдан вақт тежаб китоб мутолаа қилиб, билмаган нарсаларни ёзар эдим”.

Уламолардан баъзи нарсаларни билмагани учун қайғуга ботиб бетоб бўлиб қолганлари бўлган. Шулардан бири, имом Шуъба. У кишига ўзи эшитмаган бир ҳадисни айтганида: “Мен эшитмаган ҳадис ҳам бор экан-у, ўзимни аҳли ҳадис деб юрибман” деб хафа бўлиб бетоб бўлиб қолган экан.

Имом Шаъбийдан: “Илмда бу даражага қандай эришдингиз?”, деб сўралганида, у киши: ”Суянишни тарк қилиш, шаҳарма-шаҳар изланиш, кўп сабр қилиш ва қарға каби тонг саҳарларда ухламаслик билан эришдим” деган экан.

Улар илмга ва илм ҳалқаларига қаттиқ интилгани сабабли йўлларда жинни каби шошиб юрардилар. Шунинг учун имом Шуъба айтар эди: “Йўлда бирор кишини шошиб юрганини кўрсам, у ё жинни, ё аҳли ҳадис, дер эдим”.[1]

Абдураҳмон ибн Таймия отасидан ривоят қилади, отаси айтади: “Бобом қазои ҳожатга кирсалар менга: “Мана бу китобни баланд овозда ўқиб тур, мен эшитайин!”, дер эдилар.

Аллома Абу Маолий Маҳмуд Шукрий Алусий Бағдодий қаттиқ жидду-жаҳди ва вақтини тежашлиги билан ажралиб турарди. Дарсдан жазирама иссиқда ҳам, қаҳратон қишда ҳам қолмас ва кечикмас эди. Ҳатто шогирдлари кечикганда ҳам уларни қаттиқ танқид қилиб уришар эди. Шогирди аллома Баҳжа Асрий айтади: “Бир куни жуда қаттиқ шамол, ёмғир ва қаттиқ лойгарчилик бўлди. Устоз бу об-ҳавода келмаса керак, деб дарсга бормадим. Эртаси куни борсам қаттиқ ғазабланган ҳолда: “Ҳавонинг иссиқлиги ва совуқлиги йўлдан тўсиб қўйган талабада барака йўқдир”, дедилар.


[1] Ҳофиз Абу Исмоил Ҳаравий Ансорий: “Муҳаддис тез юрадиган, тез ёзадиган ва тез ўқийдиган бўлиши шарт”, деган. Бунга “Тез ейдиган” деб қўшса ҳам бўлади. Имом Саҳнун: “Тўйгунча овқат ейдиган одам илмга ярамайди”, деган. Имом Суютий айтади: Шеър: “Устозимиз Киноний отасидан ривоят қилиб айтади: “Илмга етишиш учун учта нарсада тез бўлмоғинг керак: ейишда, юришда ва ёзишда”.

What you can read next

ҲИКОЯЛАРДА АКС ЭТГАН “ҚИРҚ ҲАДИС”. ФАРЗАНДЛАРИМИЗ УЧУН...
Ўғри
Ал-Азҳар университети: Муқаддас динлар бундай жиноий ҳаракатлардан холидир
Ал-Азҳар университети: Муқаддас динлар бундай жиноий ҳаракатлардан холидир
FALAQ SURASINING SOʻZLARIDAGI AJOYIBOTLAR
Falaq surasining soʻzlaridagi ajoyibotlar

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP