SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Пайғамбарларга иймон келтириш ҳақида (3-қисм)
11.11.2023 / Bo‘limda Aqida, Maqolalar

Пайғамбарларга иймон келтириш ҳақида (3-қисм)

سؤال: كم صفة امتاز بها نبينا عليه الصلاة و السلام عن سائر الأنبياء؟

         14-савол: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам неча сифатлари билан бошқа Пайғамбарлардан ажралиб турадилар?

جواب: امتاز نبينا عليه الصلاة و السلام عن سائر الأنبياء بثلاث صفات. الأولى أنه أفضل الأنبياء. الثانية أنه أرسل إلى الناس كافة. الثالثة أنه خاتم الأنبياء فلا يأتى بعده نبى.

         Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч сифатлари билан барча Пайғамбарлардан ажралиб турадилар:

биринчиси- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча Пайғамбарларнинг афзалидирлар

иккинчиси- Пайғамбариииз соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча инсонларга Пайғамбар қилиб юборилганлар

учинчиси- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Пайғамбарларнинг охиргисидирлар, бу кишидан кейин Пайғамбар келмайди.

سؤال: أذكر لى معجزات نبينا عليه الصلاة و السلام؟

         15-савол: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатган мўъжизаларини айтиб беринг.

جواب: أن معجزات نبينا محمد عليه الصلاة و السلام كثيرة جدا. فمن معجزاته القرآن الكريم. و هو أعظم آياته و أكبرها و ابهاها و ابهرها. و قد سبق وجه إعجازه و أنه آية باقية دائما لكون من أتى بها للأنبياء خاتما. و من  معجزاته إنشقاق القمر لدعوته فإن الكفار لما رأوا كثيرا من معجزاته الباهرة زعموا أنه ساحر. و قالوا إن كان سحره يؤثر فى الأرض فلا يؤثر فى السماء فاجتمعوا إليه و قالوا إن كنت صادقا فشق لنا القمر فرقتين فقال لهم رسول الله صلى الله تعالى عليه و سلم  إن فعلت تؤمنون قالوا نعم. فسأل ربه أن يعطيه ما قالوا فانفلق القمر فلقتين. فقال قوم هذا سحر فقال رجل إن كان سحر القمر فإنه لا يبلغ من سحره أن يسحر الناس كلهم. فسألوا من يأتيكم من بلد آخر هل رأوا هذا. فأتوا فسألوهم فأخبروا أنهم رأوا مثل ذلك فقال الكفار حينئذ عنادا (هذا سحر مستمر) أى قوى أو دائم فنزل قوله تعالى (اقتربت الساعة و انشق القمر. و إن يروا آية يعرضوا و يقولوا سحر مستمر) و من معجزاته نبع الماء من بين أصابعه فى حال السفر حين اشتد العطش بأصحابه الكرام و لم يكن إلا ماء قليل. فوضع كفه الكريمة فيه فكثر حتى قضى الحاضرون أو طارهم منه و زاد عليهم و هذا وقع مرار. و من معجزاته تكثير الطعام القليل حتى كفى أناسا كثيرين. و هذا وقع مرار أيضا. و من معجزاته حنين جذع النخلة إليه. غب ما ترك الخطبة عليه.

         Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизалари бениҳоя кўпдир. Мўъжизаларининг энг асосийси Қуръони каримдир. Қуръони карим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг улуғ, энг буюк, энг гўзал ва энг устун мўъжизасидир. Қуръони каримнинг мўъжиза эканининг далиллари ва Қуръони каримни олиб келгувчи зот Пайғамбарларнинг охиргиси экани ва шу боисдан бу Қуръон то қиёматга қадар боқий қолувчи мўъжиза эканининг далиллари юқорида зикр қилинди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизаларидан яна бири Пайғамбаримизнинг дуоси билан ойнинг иккига бўлинишидир. Чунки Пайғамбаримизнинг кўплаб ажойиб мўъжизаларини кўргач, кофирлар айтдиларки:” Бу Муҳаммад сеҳргардир, унинг сеҳри ерда таъсир қилса ҳамки, самода таъсир қила олмайди”- дедилар ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келишиб: “ Агарда сен ҳақ пайғамбар бўлсанг, бизга ойни иккига бўлиб бегин”,-дедилар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: “ Агар шундай қилсам, иймон келтирасизларми”,-дедилар, улар “Ҳа” деб жавоб бердилар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз Парвардигорига дуо қилиб, бу мушриклар талаб қилаётган нарсани амалга оширишини сўради ва ой иккига бўлинди, шунда ҳам бу мушриклар: “Бу сеҳр”,-деб туриб олдилар. Шунда бир киши айтдики: “ Агарда у ойни сеҳрлаган бўлса ҳам унинг сеҳрини таъсири барча одамларга таъсир қила олмайди, шунинг учун  бошқа диёрлардан келадиган одамлардан сўраб кўринглар, улар ҳам ойни иккига бўлинганини  кўришганми, йўқми?”-деди. Шунда мушриклар ҳузурига бошқа диёрлардан одамлар келгач, улардан: “ Ойнинг  бўлинганини кўрдингизларми?”-деб сўрадилар ва улар ҳам ойни бўлинганини кўрганларини айтдилар. Шунда кофирлар саркашлик қилиб:” Ҳа бу кучли, доимий сеҳрдур”,-дедилар. Шундан сўнг Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари нозил бўлди: “ Қиёмат яқин бўлди ва ой иккига бўлинди. Агарда улар (кофирлар) Пайғамбарнинг ҳақлигини исботловчи бирон оят (мўъжиза)ни кўрсалар юз ўгурурлар ва бу доимий сеҳрдир”,-деб айтурлар.

 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизаларидан яна бири шулки, сафар чоғида озгина сув қолиб саҳобаи киромларнинг чанқоқлари кучайди ва шу пайт Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак кафтларини ушбу озгина сувнинг устига қўйдилар ва муборак бармоқлари орасидан сув чашма каби қайнаб отилиб чиқди ва ҳамма ҳозир бўлганлар сувдан қониб ичдилар ва ҳаттоки, сув яна ортиб ҳам қолди. Бундай ҳодиса бир неча бор такрор бўлган.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизаларидан яна бири озгина таомни баракали қилиб кўпайтириб, кўпгина  одамларга етказганларидир, бу ҳодиса ҳам бир неча бор содир бўлган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизаларидан яна бири шулки, хурмо дарахтидан ясалган минбар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг устига чиқиб хутба айтмай қўйганларида чақалоқ каби нола қилган эди, шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг олдига келиб: “ Ҳафа бўлмагин”,-деб уни юпатганлар. 

سؤال: كيف كانت سيرة نبينا عليه السلام؟

         16-савол: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари (юриш-туришлари ва одатлари) қандай эди?

جواب: قد وقع الإجماع و الإتفاق على أن سيرة نبينا عليه الصلاة و السلام أحسن السير على الإطلاق و قد أقر بحسنها الكفار. و كيف لا، و هى كالشمس فى رابعة النهار، و قد ذكر أهل السير إنه عليه السلام كان أشرف الناس نسبا. و أعلاهم حسبا. يصل الرحم و يغيث المضطر. كثير التحمل و الاعضاء و الصبر. دأبه العفو و الصفح و الرأفة و الرفق. لا ينتقم إلا فيما فيه حق الحق أو حق الخلق و كان كثير السكوت لتفكره فى أسرار الملكوت و إذا تكلم أتى بجوامع الكلم. و هى الكلمات القليلة التى تتضمن معانى كثيرة من باهر الحكم. و كان أفصح الناس بيانا. يمزح بعض الأحيان و لا يقول فى مزحه إلا حقا. و كان واثقا بعصمة الله له فى كل حال. يقدم حين تهجم الأبطال. و يثبت على حاله لدى جميع الأهوال. و كان شديد التواضع و كان مع تواضعه و بشاشته ذا هيبة لم تكن لغيره من البشر حتى لم يكن أحد من أصحابه يؤكد فى وجهه الكريم النظر و كانوا فى مجلسه فى غاية الأدب كأنما على رؤوسهم الطير. لا يقطع أحد منهم كلام أحد. و لا تذكر فى مجلسه العيوب و لم يتثأب طول عمره و لم يتجش. و كان المشركون من صباه يلقبونه بالأمين. و بعد ادعائه النبوة لم يجد أعدأوه مع شدة عداوتهم له و حرصهم على الطعن فيه مطعنا و لا إلى القدح فيه سبيلا. و كان يعلم الناس الحكمة و الأحكام. و يدعوهم إلى دار السلام. و قد كمل من اتبعه فى الفضائل العلمية و العملية. و من لم يتبعه سرى له شىء من ذلك بطريق العرض و التبعية و قد أظهر الله دينه على سائر الأديان و أبقى ذكره الجميل على لسان موافقيه و مخالفيه مدى الزمان. و من طالع كتب سيرته المشتملة على أخلاقه العظيمة الباهرة عرف أنه أشرف العالمين فى الأوصاف الباطنة و الظاهرة.

         Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари барча сийратларнинг ичида энг гўзалроғи бўлганига барча уммат ижмо қилишган ва барча саҳобаи киромлар иттифоқ қилганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари гўзал бўлганига кофирларнинг ўзлари ҳам иқрор бўлганлар, қандай иқрор бўлмасинлар, ахир Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратлари кундузнинг ўртасидаги қуёш каби чароғон эдилар. Сийрат уламолари айтадиларки, албатта, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонлар орасида наслу-насаби энг улуғ ва обрўси юқори зот эдилар, қариндош-уруғлар аҳволидан хабар олар, бева-бечораларга ёрдам берар, ўта сабрлик ва кечиримлик инсон эдилар. Одати шарифлари бировларнинг гуноҳини кечириш ва хатосидан ўтиш эди, шунингдек, меҳрибон ва юмшоқ табиат эдилар. Аллоҳнинг ҳаққи ёки бандалар ҳаққидан бошқа ўринларда бировдан ўч олмас эдилар. Фаришталар олами бўлган само сирлари ҳақида чуқур ўйга толиб, кўпинча сукут сақлаб ўтирар эдилар. Қачонки, сўзласалар (жавомиул калим билан) сўзларини лафзи қисқа, аммо сермазмун иборалар билан сўзлар эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўта фасоҳатли ва тушунарли сўзлар эдилар, гоҳида ҳазил ҳам қилар эдилар, аммо ҳазилларида ҳам фақат ҳақиқатни гапирар эдилар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ у зотни ҳифзу-ҳимоясида сақлашига ишончлари комил эди. Баҳодирлар ҳужум қилиб, жангга даъват қилганда, биринчилардан бўлиб қарши ҳужумга чиқар эдилар, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзларини йўқотмай бир ҳолатда турар эдилар. Ўта камтар эдилар, очиқ юзли ва камтар бўлсалар ҳамки ўзгаларда бўлмаган ҳайбат соҳиби эдилар, ҳаттоки, саҳобаи киромлардан биронтаси ул зотнинг муборак юзларига тик қарай олмас эдилар. Саҳобалар ул зотнинг мажлисида гўёки бошларига қуш қўнгандек ўта одоб билан ўтирар эдилар, биронтаси бошқанинг сўзини бўлмас эди ва бу мажлисда бирор кишининг айби айтилмас эди. Бутун умрлари давомида бирор марта эснамаган ва кекирмаган эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёшлик чоғларидаёқ мушриклар «Амийн» (ишончли) деб номлашган эди. Росулуллоҳ соллаллҳу алайҳи ва саллам Пайғамбарликларини эълон қилгач, душманлар у кишига нисбатан ўта адовати сабабли таъна етказишга қанчалик ҳаракат қилмасинлар барибир у зотдан таъна бўладирган биронта айбу-нуқсон топа олмадилар ва у зотни айблашга йўл ҳам топа олмадилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга фойдалик нарсаларни ва шариат ҳукмларини ўргатар, уларни омонлик ўрни бўлган жаннатга кириш йўлларига даъват қилар эдилар. Кимки ул зотга эргашса у одам илмий ва амалий фазилатларда камолотга эришди, кимки эргашмаган бўлса, у одамга ҳам ўтди ўшал фазилатлардан, ўзи истамаса ҳам атторни олдидаги кишига хушбўй юққандек. Аллоҳ у кишининг динини ўзга динлардан устун қилди ва ул зоти шарифнинг гўзал зикрларини то қиёматгача асрлар оша ул зотнинг тарафдорлари ва мухолифлари тилларида жорий қилди. Ул зоти шарифнинг улуғ ва гўзал ахлоқларини ўз ичига олган сийрат китобларини ўқиган одам ул зоти шарифнинг ҳам зоҳирий ва ҳам ботиний сифатларда оламдаги барча инсонларнинг энг шарафлиси эканига ишонч ҳосил қилади.

«Кўкалдош» ЎМИБЮ ақоид фани мударриси
Алиакбар АБДУЛЛАЕВ таҳрири остида

Ушбу дарслар марҳум устоз Дўстмуҳаммад Насириддин Бодарий (р.а.)нинг «Ислом ақоидига доир жавоҳир сўзлар» таржима китоби асосида тайёрланди.

What you can read next

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қорилари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қорилари
Жаннатда қадам товушлари эшитилган саҳоба
Росулуллоҳни севган муаззин
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига боради 
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига боради 

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP