SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Oliy himmatning xususiyatlari.
20.07.2023 / Bo‘limda Maqolalar

Инсон руҳи олий ва бадани қуйида бўлади.

Ибн Қоййим айтади: “Одам боласининг жисми тупроқдан яралган ва руҳи эса самодан туширилган. Иккисини солиштирсак, бадан оч қолса эгасини бедор қилади ва унга нарса топиш учун хизмат қилдиради. Руҳи эса енгиллик тортиб роҳатланади ва ўзи тушган ўринга, олийликка интилади. Баданни тўйдириб, турфа хил неъматлар билан сийлаб, ухлатиб, унинг роҳати ва хизмати билан машғул бўлса, ўзи ундан яралган ерга ётиб олади. Руҳ ҳам у билан шу тубанликда маҳкум асир каби қолади. Агар руҳнинг тақдирига шу бадан билан доим бўлиш ёзилмаганида ўзининг олий оламидан узилиб қолганига худди азобланаётган киши бақирганидек, у ҳам “Дод!”, деб бақирган бўлар эди.

Бадан қанчалик енгил бўлса руҳ шунчалик енгил, олижаноб бўлади ва олийлик сари интилаверади. Бадан оғир бўлса, роҳат-фароғатга берилса, руҳ ҳам оғирлашади, олийлик сари интилмай ерда тубан бўлиб қолаверади. Баъзи инсонларни кўрамиз, жисми ерда бўлса-да, ҳиммати олийлигидан руҳи олийликда, ҳатто ўзи ухлаётганда ҳам унинг руҳи Арш атрофида айланаётган бўлади.

Баъзилар эса бу дунёда жисмини тарбия қилиш, унинг роҳат-фароғати билан машғул бўлади. Натижада унинг руҳи ерда тубанликда қолади. Агар руҳ баданни тарк этса у олий самога кўтарила оладими ёки энг тубан жой ер қаърига равона бўладими, номаълум. Олий самода кўз қувонадиган нарсалар, турфа хил неъмат ва хурсандчиликлар муҳайёдир. Аммо ер қаърида эса (ундан Аллоҳ асрасин) ғам, бахтсизлик, тор ҳаёт ва азоб бордир. Аллоҳ таоло айтади: “Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур”. (Тоҳа сураси, 124-оят). Аллоҳнинг зикри – Пайғамбар алайҳиссаломга нозил қилган Каломи-Қуръондир. Ундан юз ўгириш – уни тадаббур қилмаслик ва унга амал қилмаслик. Торчилик ҳаёти – тафсир китобларида айтилишича қабр азобидир. Ибн Масъуд, Абу Ҳурайра, Абу Саъид Худрий ва Ибн Аббослар (розияллоҳу анҳум) ҳам шундай деганлар. Бу ҳақда саҳиҳ ҳадислар келган. Бу тор ҳаёт инсонга бу дунёда нафсининг гапига кириб баданини роҳатда ва кенгчиликда яшатиб, ибодатдан юз ўгиргани эвазига берилади. Чунки инсон нафси қанчалик маишати кенг бўлса қалби шунчалик торайиб боради ва оқибатда ҳам тор ҳаёт бўлади. Нафсининг айтганини қилмай, уни тор ҳолатга қўйса, қалб кенгаяди ва оқибатда кенг ҳаётга эришади. Инсон тақвосига қараб бу дунёда озига сабр қилиб тоат ибодатда ўтса, қабрда ва охиратда чиройли ҳаёт кўради. Агар ҳавои-нафсига эргашиб бу дунёда роҳат-фароғатга берилса, қабрда ва охиратда тор ҳаётга йўлиқади. Инсон ўзи учун яхшироқ, чиройлироқ ва узоқроқ ҳаётни танлай билиши керак. Руҳининг абадий роҳати учун бадани қийналсин, аммо баданнинг ўткинчи роҳати учун руҳ азоб чекмасин. Руҳнинг роҳати ва азоби жуда катта ва абадий бўлади. Баданнинг роҳати ва азоби енгилроқ ва ўткинчи бўлади.

What you can read next

Тақдирга иймон – инсон учун роҳат
Иймон ва ҳаёт
Ўлгандан кейин қайта тирилишга иймон келтириш ҳақида
Ўлгандан кейин қайта тирилишга иймон келтириш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига тақдим этган Мурожаатномаси билим юрти ўқитувчи-ходим ҳамда талабалар томонидан тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига тақдим этган Мурожаатномаси билим юрти ўқитувчи-ходим ҳамда талабалар томонидан тингланди.

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP