Бугун, 4-май куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов билим юрти АРМ (Ахборот Ресурс Маркази) фонди билан танишди. АРМ бошлиғи Ботир Болбеков Абдулҳаким қори Матқуловни бу ерда яратилган шароитлар, янги бойитилган китоблар, талабалар фойдаланишига қулай бўлиши учун ташқил қилинган Электрон кутубхона билан таништирди, махсус ўқитиладиган фанлардан манбаалар етишмаслиги бартараф этилгани, кутутбхона ҳомийлар томонидан ҳам диний, дунёвий ва бадиий китоблар билан бойитилиб бораётгани ҳақида маълумот берди.


Абдулҳаким қори Матқулов АРМ фондини кўздан кечириш мобайнида фонднинг умумий ҳолати яхшилигини эътироф қилди ва кутубхонадаги баъзи камчиликларга тўхталиб, уларни бартараф этиш юзасидан керакли тавсиялар берди ҳамда билим юрти АРМ фондини талабаларга керакли бўлган барча адабиётлар билан тўлиқ таминлаш юзасидан ўз маслаҳатларини берди.
Шунингдек, АРМ даги бадиий адабиётлар бўлимини янада бойитиш кераклигини, талабаларни бадиий адабиётларга, айниқса юртимиздан етишиб чиққан адиблар ҳаёти ва улар қолдирган асарларига бўлган қизиқишини янада орттириш масаласида ўз таклифларини билдирди. Абдулҳаким қори Матқулов АРМ бўлимига яна қандай ўзгартиришлар ва янгиликлар киритилиши кераклиги юзасидан мударрислар ўз таклифларини беришларини сўради.
Б.Болбеков
«Кўкалдош» ЎМИТМ АРМ бўлими бошлиғи






