Бугун 6 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Вақф хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент ислом институти ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари ҳамда масжид имом-хатибларининг меҳнатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, ЎМИ раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, ЎМИ раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Вақф фонди бошқаруви раҳбари Зиёвуддин Мирсодиқов, ЎМИнинг вилоятлардаги вакиллари, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассаалари раҳбарлари ва Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Муҳаммамин Насриев, ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар иштирок этдилар.
Тизимда фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ўқитувчилар, талабалар ҳамда имом-хатиблар бир марталик пул маблағлари билан рағбатлантирилди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасидан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ақоид ва Фиқҳ фани ўқитувчиси Жалолиддин Холмуминовга 10 000 000 сўм, араб тили фани ўқитувчилари Сухробхон Умаров ва Авазбек Жумабоевга 5 000 000 сўмдан пул мукофоти берилди.

Шу билан бирга таълим муассасасида фаолият олиб бораётган етти нафар ходимага 1 500 000 сўмдан мукофот пуллари тақдим қилинди.

Ўз навбатида таълим муассасасида таълим олаётган икки нафар талабалар Аброров Азмиддин ва Аҳмадхўжаев Абдулазизга ҳам 3 000 000 сўмдан мукофот тақдим қилинди.

Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






