بسم الله الرحمن الرحيم
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила
نَحمدُهُ وَ نُصَلِّى عَلى رسولِهِ الكَرِيمِ اَمَّا بَعدُ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳга ҳамд айтамиз ва У зотнинг улуғ Расулига салавоту саломлар йўллаймиз. Ҳамд ва санодан сўнгра:
(Аллоҳнинг муташоҳиб сифатлари)
وَ هُوَ شَيْءٌ لاَ كَالأَشْيَاءِ وَ مَعْنَى الشَّيْءِ إثْبَاتُهُ بِلاَ جِسْمٍ وَلاَجَوْهَرٍ وَ لاَ عَرَضٍ، وَ لاَ حَدَّ لَهُ وَ لاَ ضِدَّ لَهُ وَ لاَ نِدَّ لَهُ وَ لاَ مِثْلَ لَهُ وَ لَهُ يَدٌ وَ وَجْهٌ وَ نَفْسٌ كَمَا ذَكَرَهُ اللهُ تَعَالَى فِي القُرْآنِ، فَمَا ذَكَرَهُ اللهُ تَعَالَى فَي القُرْآنِ مِنْ ذِكْرِ الوَجْهِ وَ اليَدِ وَ النَّفْسِ فَهُوَ لَهُ صِفَاتٌ بِلاَ كَيْفٍ وَ لاَ يُقَالُ: إِنَّ يَدَهُ قُدْرَتُهُ أوْ نِعْمَتُهُ، لأنَّ فِيهِ إِبْطَالَ الصِّفَةِ وَ هُوَ قَوْلُ أهْلِ القَدَر وَالاِعْتِزَالِ وَ لَكِنَّ يَدَهُ صِفَتُهُ بِلاَ كَيْفٍ وَ غَضَبَهُ وَ رِضَاهُ صِفَتَانِ مِنْ صِفَاتِهِ تَعَالَى بِلاَ كَيْفٍ
Аллоҳ таоло нарсадир, лекин бошқа нарсалар каби эмасдир. Аллоҳ таолога нисбатан “Нарса” дейиш “Аллоҳ таолонинг зоти бор” –деган маънодадир. Лекин Аллоҳ таоло бошқа нарсалар каби жисм эмас. Аллоҳ таоло жисм бўлмагандан кейин жавҳар ҳам эмас, араз ҳам эмас. (Чунки, жисм – жавҳар ва араздан ташкил топади. Жавҳар жисмнинг жузланмайдинган бир бўлаги бўлиб, ҳар турлик ўзгаришларга маҳал бўлувчи нарса. Араз ўзича қоим бўлмайдиган, балки бир маҳалга мўҳтож бўлувчи нарса.) Аллоҳ таолонинг ҳадди яъни чегараси ва ниҳояси йўқ. Аллоҳ таолонинг зидди яъни низо ва ман қилувчи рақиби йўқ. Аллоҳ таолонинг шериги ва мисл йўқ. Аллоҳ таоло Қуръон каримда зикр қилганидек, Унинг “Қўли”, “Юзи” ва “Нафси” бордир. Аллоҳ таоло Қуръон каримда “Қўл”, “Юз” ва “Нафс” сифатларини зикр қилган экан, бу сифатлар Аллоҳ таоло учун кайфиятсиз сифатлардир. Албатта, таъвил қилиниб Аллоҳ таолонинг “Қўл” идан мурод “Қудрат” ёки “Неъмат” дейилмайди. Чунки бундай таъвтил қилиш Аллоҳ таолонинг сифатни ботил қилишдир. Бу (Аллоҳ таолонинг “Қўл” идан мурод “Қудрат” ёки “Неъмат” дейиш) қадарий ва мўътазилийларнинг сўзидир. Лекин, Аллоҳ таолонинг “Қўл”и кайфиятсиз сифатидир. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг “Ғазаб” ва “Ризо” сифатлари ҳам, Унинг кайфиятсиз сифатларидан икки сифатдир.
(Аллоҳ таолонинг илми)
خَلَقَ اللهُ تَعَالَى الأشْيَاءَ لاَ مِنْ شَيْءٍ ، وَ كَانَ اللهُ تَعَالَى عَالِمًا فِي الأزَلِ بِالأشْيَاءِ قَبْلَ كَوْنِهَا وَ هُوَ الَّذِي قَدَّرَ الأشْيَاءَ وَ قَضَاهَا ، وَ لاَ يَكُونُ فِي الدُّنْيَا وَ لاَ فِي الآخِرَةِ شَيْءٌ إِلاَّ بِمَشِيئَتِهِ وَ عِلْمِهِ وَ قَضَائِهِ وَ قَدَرِهِ وَ كَتْبِهِ فِي اللَّوْحِ المَحْفُوظِ وَ لَكِنْ كَتَبَهُ بِالْوَصْفِ لاَ بِالْحُكْمِ، وَ القَضَاءُ وَ القَدَرُ وَ المَشِيئَةُ صِفَاتُهُ فِي الأزَلِ بِلاَ كَيْفٍ
Аллоҳ таоло нарсаларни йўқдан яратди. Аллоҳ таоло нарсаларни бор бўлишларидан олдин ҳам азалда Билувчи эди. У барча нарсаларга тақдир тайин қилган ва уларга ҳукмини жорий қилган Зотдир. Дунё ва охиратдаги барча нарса Унинг хоҳиши, илми, қазойи қадари ва Лавҳул маҳфузга ёзиб қўйилиши билан бўлади. Лекин Лавҳул маҳфузга буйруқ билан эмас, васф билан ёзган. (яъни, “Фалончи фалон ишни қилсин”-деб буйруқ билан ёзилган эмас, балки, “Фалончи фалон ишни қилади”-деб васф билан ёзилган) Қазо, қадар ва хоҳиш (ирода) Унинг азалий кайфиятсиз сифатларидир.
يَعْلَمُ اللهُ تَعَالَى المَعْدُومَ فِي حَالِ عَدَمِهِ مَعْدُومًا ، وَ يَعْلَمُ أنَّهُ كَيْفَ يَكُونُ إِذَا أوْجَدَهُ. وَ يَعْلَمُ اللهُ تَعَالَى المَوْجُودَ فِي حَالِ وَجُودِهِ مَوْجُودًا، وَيَعْلَمُ أنَّهُ كَيْفَ يَكُونُ فَنَاؤُهُ. وَ يَعْلَمُ اللهُ تَعَالَى القَائِمَ فِي حَالِ قِيَامِهِ قَائِمًا ، وَ إِذَا قَعَدَ عَلِمَهُ قَاعِدًا فِي حَالِ قُعُودِهِ مِنْ غَيْرِ أنْ يَتَغَيَّرَ عِلْمُهُ أَوْ يَحْدُثَ لَهُ عِلْمٌ ، وَ لَكِنَّ التَّغَيُّرَ وَ الاِخْتِلاَفَ يَحْدُثُ فِي المَخْلُوقِينَ
Аллоҳ таоло йўқни йўқлик ҳолида йўқ деб билади. Агар уни бор қилса, қандай бўлишини ҳам билади. Аллоҳ таоло мавжуд нарсани мавжудлик ҳолида мавжуд деб билади ва у нарсани қандай йўқ бўлишини ҳам билади. Аллоҳ таоло тик турувчини тик турган ҳолида тик турувчи деб билади. Агар у ўтирса, ўтирган ҳолида уни ўтирувчи деб билади. (Бу ўринда зикр қилинган ўзгариш каби ўзгаришлар билан) Аллоҳ таолонинг илми ўзгармайдан ёки Унда янги илм пайдо бўлмайди. (чунки, Аллоҳ таоло ҳамма нарсани олдиндан билади.) Ўзгариш ва ҳолатдаги ҳал-хиллик махлуқларда пайдо бўлади.
Жалолиддин Холмўминов
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассаси мударриси





