SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Пайғамбар алайҳиссаломнинг кечиримлиликлари 1-қисм
31.10.2019 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar

Пайғамбар алайҳиссаломнинг тавозелари

Дастлаб «тавозе» сўзининг маъноси билан танишиб олайлик. «Тавозе» сўзи луғатда «ўзини паст олиш», «итоат қилиш» деган маъноларни билдиради. Истилоҳда эса тавозе деб инсоннинг мансаби, улуғлиги талаб этиб турган ҳолатдан чиқиши ва оддий одамлар мақомига тушиши, камтар бўлишига айтилади. Муҳаққиқ олимлар наздида эса банданинг ўз нафсига қадр-қиймати ҳам, алоҳида ажралиб турадиган хислати ҳам йўқ деб қараши ва ўз ҳолатини аслида ҳақли бўлганидан анча юқори деб билишига тавозе дейилади.
Абу Зайд розияллоҳу анҳу: «Модомики банда инсонлар ичида ўзидан ёмонроқ киши бор деб гумон қилар экан, у мутакаббирдир», деганлар.
Камтарлик баъзан банда Парвардигорининг улуғлигини мушоҳада қилиши натижасида юзага келиши мумкин. Мана шу ҳақиқий камтарликдир. Бу турдаги камтарлик нафсни хотиржам қилади, манманликни кетказади ҳамда нафсдаги худбинлик ва кибр дарахтини илдизи билан суғуриб ташлайди. Натижада банда ғурур ва кеккайишни бутунлай тарк этади. Баъзан камтарлик банда ўз нафсидаги айб ва ноқисликни кўрган пайтда пайдо бўлиши мумкин. Бу турдаги камтарлик эса банданинг фазилат даражаларига кўтарилишига ёрдам беради.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам камтар инсонларнинг гултожи эдилар. Бу борада у зотга ҳеч ким тенг кела олмайди. Қуйида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камтарликлари зоҳир бўлган ўринлардан бир неча мисолларни келтириб ўтамиз:

  1. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мени насронийлар Ибн Марямни (яъни Ийсо алайҳиссаломни) мақтаганлари каби мақтаманглар! Мен бандаман, мени Аллоҳнинг бандаси ва Расули деб айтинглар!» дедилар». 1
    У зотнинг «Мени мақтаманглар» деган сўзлари «Мени мақташда ёлғон қўшиб, ҳаддан ошириб юборманглар, худди насронийлар Ийсо алайҳиссаломни мақташда ҳаддан ошганлари каби» деган маънодадир. Улар Ийсо алайҳиссаломни илоҳ ва илоҳнинг ўғлига чиқариб қўйишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мен бандаман, мени Аллоҳнинг бандаси ва Расули деб айтинглар!» ва бошқа бир ривоятда «Мен Аллоҳнинг бандасиман» деган сўзларига келсак, у «Мен фақат банда ва Расулман, холос» деган маънони билдиради. Пайғамбар алайҳиссаломнинг бу сўзларида Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига ҳам ишора бор:

« (Эй Муҳaммaд, улaргa) aйтинг: «Мeн ҳaм сизлaр кaби бир бaшaрмaн. (Фaқaт) мeнгa илoҳингиз ёлғиз илoҳ экани ҳaқидa вaҳий этилмoқдa» (Каҳф сураси, 110-оят).
Шуни яхши билиш лозимки, «Аллоҳнинг бандаси ва Расулиман» деган сўзларидан «Пайғамбар алайҳиссалом ибодат қилиш борасида ҳам бошқалар билан тенг эканлар» деган маъно келиб чиқмайди. Зеро, Расулуллоҳ алайҳиссалом Аллоҳ таолони мушоҳада қилишлари ва доимо У Зотнинг зикрида бўлганлари билан бошқалардан афзал ва улуғ бўлганлари шак-шубҳасиздир.

  1. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир аёл Расулуллоҳ

1 Имом Бухорий ривояти.

соллаллоҳу алайҳи васалламга учраб, бир иши борлигини айтди. У зот: «Мадинанинг қайси йўлида ўтиришни хоҳласанг, ўша ерда ўтир! Мен ҳам сен билан (ҳожатингни эшитгани) ўтираман», дедилар». 2 Имом Муслим ривоятида «Ўша аёл эҳтиёжини айтиб олгунича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдида ўтирдилар» деган қўшимча жумла келтирилган. Анас розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ у аёл билан бирга атрофларидаги саҳобалардан бироз узоқроққа кетдилар. Бундан у аёлнинг нима учун келганини, шикоятини атрофдаги кишилар эшитмаслиги кўзда тутилган эди», деганлар.
Ислом келишидан олдин арабларда аёллар одам ўрнида кўрилмасди. Уларга бир буюм сифатида қараб, ҳатто баъзан туғилган қиз фарзандларини ор деб билиб, уларни тириклайин кўмишарди. Юқоридаги ҳадисдан маълум бўладики, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳузурларига бирон юмуш билан келган киши, гарчи у аёл киши бўлса ҳам, унга бутун эътиборларини қаратганлар. Бундан ҳам Исломда аёл кишининг қадр-қиммати юксаклиги, ҳам Пайғамбар алайҳиссаломнинг тавозелари ҳақида хулоса чиқариш мумкин.
Буюк муҳаддислар имом Бухорий ва имом Насоий раҳматуллоҳи алайҳимо ривоят қилган ҳадисларда келишича, «Бирор киши назарга илмайдиган оддий чўрилар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг енгларидан ушлаб, ўзининг юмушини бажаришга етаклаб кетаверарди». Мана шу каби ишларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камтарликлари, тавозелари очиқ-ойдин намоён бўлади. У зот бева-бечоралар ва мискинлар билан бирга юришдан кибр қилмас эдилар. Уларнинг бирор мушкулотлари бўлса, ҳал қилиб берардилар.

  1. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касалларни кўргани кирар, жаноза намозларига борар, эшак минар, қуллар чақирса ҳам «Лаббай» деб жавоб берардилар. Бану Қурайза ғазоти куни у зот хурмо пўстидан қилинган юган билан юганланган эшакда эдилар. Эшак устида хурмо терисидан тайёрланган эгар ҳам бор эди». 3 Ҳадисда «У зот эшак минар эдилар» дейилганда ундан яхшироқ уловлар минишга қодир бўлсалар ҳам, эшак минардилар деган маъно назарда тутилган. Минган эшакларининг оғзидаги юганлари ҳам хурмо терисидан ясалган эди. Одатда хурмо терисидан арқон ва дағал кўрпачалар тайёрланар эди. Шунингдек, эгарлари ҳам хурмо терисидан бўлиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдаги камтарлик энг юқори даражада бўлганига ёрқин далилдир.
  2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб кишини кўришга борсалар, унинг бош тарафига ўтирар ва: «Ўзингни қандай ҳис қиляпсан?» ёки «Қандай ётиб турдинг?» ёки «Тунни қандай ўтказдинг?» деб ҳол-аҳвол сўрар эдилар , «Ҳечқиси йўқ, Аллоҳ таолонинг изни билан (бу касаллик) гуноҳларни ювади» , дер эдилар. Яна беморнинг оғриётган жойига қўлларини қўйиб , «Бисмиллаҳ. Аллоҳ таоло сенга азият бераётган ҳар қандай дардга шифо беришини сўрайман!» деб дуо қилар эдилар.
  3. Табарийнинг «Мухтасарус-сийра» китобида қуйидаги маълумотлар келади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубога кетаётганларида эгарсиз эшакка миниб олган эдилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу у зот билан бирга борарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Сени мингаштириб оламан»,

2 Имом Термизий ривояти.

3 Имом Термизий ривояти.

дедилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Сиз нима десангиз шу, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У зот: «Мин!» дедилар. Абу Ҳурайра мина олмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни миндирмоқчи бўлиб, қўлидан ушлаб тортган эдилар, икковлари ҳам йиқилиб тушишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтиб эшакка миндилар-да, яна Абу Ҳурайрани миндирмоқчи бўлган эдилар, яна йиқилиб тушдилар. У зот яна эшакка миниб олиб, аввалги таклифни қайтардилар. Шунда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, учинчи марта сизга озор бермайман!» деди».

  1. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам арпа нон ва тахир чарви ёғидан тайёрланган таомга зиёфатга чақирилсалар ҳам борар эдилар». 4
  2. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эски эгар қўйилиб, унинг устига тўрт дирҳам ҳам турмайдиган мато ёпилган улов устида ҳаж қилдилар. У зот: «Аллоҳим, бу ҳажни риёси ва сумъаси бўлмаган ҳажлар қаторида қилгин!» деб дуо қилдилар». 5 Ҳадисдаги «эски» деб таржима қилинган сўз «чириган» деган маънони билдиради. Мана шундай ҳолатдаги уловга минган киши камтарликнинг энг юқори даражасида бўлади. Чунки ҳаж ибодати барча ишлардан узилиб, ўзини ёлғиз Аллоҳга бағишлаш демакдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳим, бу ҳажни риёси ва сумъаси бўлмаган ҳажлар қаторида қабул қилгин!» деган сўзлари «Аллоҳим, бу ҳаж Ўзингнинг розилигинг учун холис бўлишини насиб қил, инсонлар кўриши, эшитиши ёки мақтов билан ҳурмат қилишлари учун эмас» деган маънони билдиради. Аслида риё ва сумъа каби қалб касалликлари Пайғамбар алайҳиссаломдек маъсум 6 ва пок зотда бўлмаслиги аниқ. Лекин у зот алайҳиссаломнинг бундай дуо қилишлари ҳам умматларига таълим беришнинг бир йўли, ҳам камтарлик нишонаси деб тушунсак, тўғри бўлса керак.
  3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Саҳобалар учун дунёда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан севикли инсон бўлмаган. Шундай бўлишига қарамай, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келаётганларини кўрсалар, ўринларидан туришмасди. Чунки саҳобалар у зотнинг бундай ишларни ёмон кўришларини яхши билардилар».
    Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, Пайғамбар алайҳиссалом келганларида саҳобалар ўринларидан туришмас экан. Қанчалар ҳурмат-илтифотга лойиқ бўлганлари ҳолда, саҳобаларнинг ўринларидан туриб кутиб олишларини ёқтирмасликлари Набий алайҳиссаломнинг ниҳоятда камтар ва тавозели зот бўлганларининг тасдиғидир. Ўқувчиларимиз мазкур ҳадисни «Устозлар, ота-оналар, ҳурматли кишилар кириб келганда ўриндан турмаса ҳам бўлаверар экан-да» деб тушунмасликлари лозим. Чунки бирор киши, хоҳ у сиз билан мартабада баробар бўлсин, хоҳ юқори бўлсин, кириб келганида ўриндан туриш ҳурмат белгисидир.
    Саҳобалар Пайғамбар алайҳиссаломни ўринларидан туриб қаршилаган ҳолатлар ҳам ҳадисларда келган. Анас розияллоҳу анҳунинг юқоридаги ҳадислари билан ушбу ҳадис зоҳирда бир-бирига зид келиб қолгандай туюлади. Буни қуйидагича

4 Имом Термизий ривояти.

5 Имом Термизий «Шамоил» китобида ривоят қилган.

6 Ҳар қандай гуноҳ қилишдан сақланган.

изоҳлаш мумкин: Пайғамбар алайҳиссалом саҳобалар ўтирган жойга илк бор кириб борганларида саҳобалар у зоти бобаракотни ўринларидан туриб кутиб олишарди. Лекин шу ўтиришлари давомида Пайғамбар алайҳиссалом бирор юмуш билан ташқарига бир неча бор чиқиб-кирган ҳолатлари ҳам бўлган. Шундай пайтларда саҳобалар қайта-қайта ўринларидан туришмаган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни ёқтирмаганлар. Анас розияллоҳу анҳу келтирган ҳадиснинг маъноси мана шудир.

  1. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга туёқ 7 каби нарсалар ҳадя қилинса ҳам албатта қабул қиламан. Бирор жойга чақирилсам, албатта бораман», дедилар.
  2. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камтарликлари хусусида Оиша розияллоҳу анҳодан шундай ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оддий инсонлар қаторидаги инсон эдилар. У зот ўз кийимларини ўзлари кўздан кечирар, қўйларини соғар, ўзларига ўзлари хизмат қилар эдилар». Ушбу ҳадиснинг матни бошқа ривоятларда турлича келган. Бир ривоятда «Кийимларини тикар, оёқ кийимларини ямар эдилар» дейилган бўлса, бошқа бир ривоятда «Кийимларини ямар, эркаклар уйда қиладиган ишларни қилар эдилар», яна бошқа бир ривоятда «Уй ишларини қилар, уйда энг кўп қиладиган ишлари тикиш эди», дейилган. Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишларни ўзларининг тавозели хулқ-атворларидан келиб чиқиб қилардилар. Бундай оддий уй юмушларини қилишларида умматларига таълим бериш мақсади ҳам бор эди.
    У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу каби оддий, ҳатто айрим эркаклар ор деб биладиган уй ишларини қилишдан уялмасдилар. Уй-рўзғор ишларида қўлларидан келганча аҳли оилаларига ёрдам берар эдилар. Мушриклар эса бундай ишларни қилиш Пайғамбардек зотга ярашмайди деган ботил эътиқодда эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айни шу ҳаракатлари билан уларнинг бу бемаъни фикрини йўққа чиқариб, ҳар бир раҳбарга етарли таълимни бериб қўйдилар.
    Энди Оиша онамиз айтган баъзи лафзларнинг маъносини ўрганиб чиқайлик. «Ўз кийимларини ўзлари кўздан кечирардилар» деган жумла кийимларига тиканга ўхшаш баъзи нарсалар илашган бўлса, олиб ташлаш мақсадида кўздан кечирардилар ёки кийимларини ямоқ билан ямар эдилар», деган маънони билдиради. Бироқ бундан «бит, бурга каби ҳашаротларни олиб ташлаш учун кўздан кечирардилар» деган маънони тушунмаслик лозим. Чунки пайғамбарларнинг баданларига зарарли ҳашаротлар яқинлашмайди. «Ўзларига ўзлари хизмат қилар эдилар» дегани «ўзлари бажаришлари лозим бўлган таҳорат сувини тайёрлаш бўлсин, ўз аъзоларини ювиш бўлсин, барчасини ўзлари бажарар эдилар», демакдир.
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сафарда cаҳобаларга қўй сўйишни буюрдилар. Шунда бир киши: «Мен терисини шиламан», деди. Бошқа бири: «Мен (гўштни) пишираман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: «Мен ўтин йиғиб келаман», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳаммасини ўзимиз қиламиз», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳамма ишни ўзингиз қила олишингизни биламан. Лекин сизлардан ажралиб туришни ёмон кўраман. Аллоҳ таоло бандасининг бошқа дўстларимдан ажралиб тураман дейишини ёқтирмайди», дедилар». 8

7 Туёқ – бу чорва ҳайвонларининг тўпиғининг пастки қисмидир. Бир ривоятда «Туёқ – қўй ва сигир болдирининг юпқа қисми» дейилган.

8 Ушбу маълумот Табарийнинг «Мухтасарус-сийра» китобида зикр қилинган.

Юқоридаги ҳадиси шарифлардан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ниҳоятда камтар бўлганлари, доимо тавозели бўлишга рағбат қилганлари, дунё зийнатлари ва неъматларига қизиқмаганлари, балки қалблари Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги энг яхши ва боқий неъматларга ошуфта бўлганини билиб олдик.
Сўз юритган мазкур мавзуларимиз Пайғамбар алайҳиссаломнинг зуҳдлари, кечиримлиликлари, адолатлари ва тавозелари каби у зотнинг ботиний, яъни қалбга алоқадор бўлган фазилатлари ҳақида бўлди. Энди Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг зоҳирда, яъни ташқаридан қараганда намоён бўладиган умумий одоблари билан яқиндан танишсак.

What you can read next

Диний бағрикенглик тараққиёт омили
Диний бағрикенглик тараққиёт омили
Ҳусни хулқ (Шамоийилул-Мустафо)
Набавий хулқ асослари (Шамоилул Мустафо)
Муфтий ҳазрат халқаро анжуманда нутқ сўзлади
Муфтий ҳазрат халқаро анжуманда нутқ сўзлади

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP