ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
31.10.2019 / - Ислом тарихи, Мақолалар

Анбиё ва росулларнинг умумий сифатлари


Бутун оламлар Роббиси рисолатини етказиш, ваҳийсини адо этиш учун инсониятнинг энг афзали ва улуғи бўлган зотларни ихтиёр этилган. Улар комил ва етук хулқлари, кўркам шакл-шамойиллари, шарафли насаблари, чирой муомалалари ва бошқа сифатлари билан ажралиб туришган. Чунки улар инсониятга нур сочувчи чироқ ва гўзал намуна бўлишлари керак эди. Улар энг олий мартаба ва юксак даража соҳибларига айланишди. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:
«Албатта, Аллоҳ Одамни, Нуҳни, Иброҳим оиласини, Имрон оиласини оламлар устидан танлаб олди. Баъзилари баъзиларига зурриётдир. Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир» . Комил сифатлар, инсоний мукаммаллик барча росул ва набийларда мавжуд. Лекин Аллоҳ таоло пайғамбарликнинг аслидан бошқа хусусиятларда уларни бир-биридан афзал қилиб қўйган. Аллоҳ таоло айтади:
«Булар росуллардир. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган» . Аллоҳ таолонинг Ўзи мулоқот қилиб, афзаллик ато этган пайғамбарлар: Мусо ва Муҳаммад алайҳимассаломдир. Робул оламин Мусо алайҳиссалом билан Тур тоғида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан меърож кечасида гаплашган. Дулажий раҳматуллоҳи алайҳнинг келтиришича, ояти каримадаги «баъзиларининг даражасини кўтарган» деган иборадан мурод Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Чунки у зот даъватлари бутун инсониятга қаратилгани, кўриш, гаплашиш, Аллоҳнинг ҳабиби ва халили бўлиш каби хусусиятлар, очиқ-ойдин мўъжизалар, оят-далиллар ато этиш билан хосланиб, даражалари кўтарилган зот эдилар. Пайғамбарлардан бирининг бошқасидан афзал ёки устунлиги деганда, пайғамбарликнинг аслидан ташқари фазилатлар назарда тутилади. Чунки ҳамма пайғамбарлар пайғамбарликда баробардир. Бани Исроилнинг: «Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг!» деган оятдаги афзал қилинишидан, «Батаҳқиқ, Биз уларни билиб туриб, оламлар ичидан танлаб олдик» , деган оятдаги “танлаб олиниш” ўзларнинг замоналарига тегишли. Чунки улар ичидан асрлар оша кўп пайғамбар чиққан эди. Оятдаги танлаб олишдан мақсад шу. Танлаб олиш ёки афзал қилиш гоҳида охиратда бўлади. Икки шайх келтирган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатга кирадиган биринчи гуруҳ ўн тўрт кунлик ой суратида бўлади», деганлар ва ҳадис охирида: «Бир хил қиёфада: оталари Одам алайҳиссаломнинг суратида бўладилар. Унинг бўйи олтмиш газ эди», дейилган.
Баъзан афзаллик тана ва қомат тузилиши жиҳатдан ҳам бўлиши мумкин. Икки шайх Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келтиргган ривоятда Росуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусони кўрдим. У озғин, сочи на буралган ва на ёйилган, бурни қирра бурун, Шануа қабиласининг одамларига ўхшар экан. Исони кўрдим. У ўрта бўйли, юзида холлари бор, қизилга мойил оқ рангли киши экан. У худди ёпинчиқдан чиққандек эди. Иброҳим болаларининг унга энг ўхшаши менман», дедилар. Пайғамбарлар ўз қавмларининг ҳар жиҳатдан энг афзал кишилари бўлишган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳ таоло Лутдан кейин қайси набийни юборган бўлса, албатта у қавми орасида ҳимоя ва нусратда бўлган» .
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: «Аллоҳ қайси пайғамбарни юборган бўлса, албатта у хушрўй ва хушовоз бўлган. Пайғамбарингиз уларнинг энг хушрўй ва хушовозидир» . Инсоннинг истарали ва кўркам юзли бўлиши унинг яхшилигига далолат қилади . Дорақутний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшиликни очиқ чеҳрали кишилар ҳузуридан қидиринглар», дейдилар. Турқи совуқлик ва бадбашаралик юқоридагининг аксидир. Ҳирақл Абу Суфён билан ўтказган суҳбатида: «Сендан унинг насаби ҳақида сўраган эдим. Сен уни ичингизда насаби улуғлигини айтдинг. Набийлар доимо ўз қавми насаби билан юбориладилар» , деган.


Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссаломнинг сифати ҳақида: «Биз уни сабрли ҳолда топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у кўп тавба-тазарру қидувчидир», деган. Яъни, Аллоҳга кўп қайтувчидир. Аллоҳ таоло: «Эй Яҳё, Китобни қувват билан ол! Ва унга гўдаклигидаёқ ҳукмни бердик. Ва ҳузуримиздан меҳрибонлик ва поклик (бердик). У тақводор эди. У ота-онасига меҳрибон бўлиб, жабр-ситам қилувчи ва исёнчи эмас эди. Унга туғилган кунида ҳам, ўладиган кунида ҳам, қайта тириладиган кунида ҳам салом бўлсин» , деган.
Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломга фаришталар тилидан: «Меҳробда намоз ўқиб турганда, фаришталар унга: «Албатта, Аллоҳ сенга Аллоҳдан бўлган калимани тасдиқловчи, бошлиқ, шаҳвати тийилган, солиҳлардан бўлган Набий – Яҳёнинг башоратини бермоқда», деди. Мазкур сифатлар Аллоҳ таолонинг Набийси Яҳё алайиссаломни мақташи ва улуғлашига далолат қилади. Нуҳ алайҳиссалом ҳақида Аллоҳ таоло: «Албатта, у ўта шукрли банда эди» , дейди. Яъни, Аллоҳ таоло у зотнинг итоат вазифаларини бажаришини ва барча ҳолатларини мақтаб, шундай баҳони берган. Исо алайҳиссалом ҳақида: «Фаришталар: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сенга Ўзидан бўлган сўзининг хушхабарини бермоқда, унинг исми Масиҳ Исо ибн Марям, дунёю охиратда обрўли ва яқин бандалардандир» , деган.
Бошқа оятларда шундай дейилган: «У: «Албатта, мен Алллоҳнинг бандасиман. У менга Китоб берди ва мени Пайғамбар қилди. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни буюрди. Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилувчи, бадбахт қилмади. Менга туғилган кунимда ҳам, ўладиган кунимда ҳам ва қайта тириладиган кунимда ҳам салом бордир», деди» .

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Рўзанинг мукофоти
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 18- ҳадис
ЗУЛМГА БЕРПАВО БЎЛСАНГИЗ, …

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Тавбага шошилинг!

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори