30 июндан олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига қабул бошланади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2026-2027 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига барча йўналишлар бўйича абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини эълон қилади:
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти (✔️Бакалавр✔️Магистратура✔️Модул таълим тизими);
Мир Араб олий мадрасаси,
Ҳадис илми мактаби,
Имом Термизий номидаги ислом институти ва 💬 барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига
🗓 қабуллар2026 йил 30 июндан 20 июлгача давом этади.
Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
✍️ таълим муассасаси раҳбари номига ариза; 🪪 паспортёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📄 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом нусхаси (асли кўрсатилади); 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); 📚чет тиллари бўйича камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаросертификат нусхаси (асли кўрсатилади). Мазкур сертификатга эга бўлган абитуриентга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади; 📁чет тилини билиши тўғрисидаги ҳужжат асл нусхаси(маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун).
Тошкент ислом институтининг магистратура босқичига ўқишга кириш истагида бўлган талабгорлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
✍️ таълим муассасаси ректори номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📄 олий диний таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси нусхаси (асли кўрсатилади); 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); 📚араб тили бўйича камида С1 даражасидаги миллий ёки халқаросертификат нусхаси (асли кўрсатилади). Мазкур сертификатга эга бўлган абитуриентга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади.
Абитуриентларга қулайлик: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат топшириш истагидаги абитуриентлар ўзларига яқин бўлган диний таълим муассасасининг қабул ҳайъати орқали республикадаги исталган диний таълим муассасасига ҳужжат топширишлари мумкин.
🟢Эслатма: Диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда мактаб, академик лицей ёки коллежни тамомлаб, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар ва ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно.