У киши Саъд ибн Хойсама ибн Хорис Ал – Ансорий Ал – Авсий Абу Хайсама розияллоҳу анҳу. Ансорларнинг ўн икки бошлиқларида бири эдилар. Охирги Ақаба байъатида етмиш киши билан иштирок этганлар. Бадр куни шаҳид бўлганлар.
Саъд ибн Хайсама розияллоҳу анҳунинг ҳовлилари Қубо масжидининг жанубий-ғарбий томинидаги қибла томонида бўлган.
Ушбу масжид ҳижрий 15 – аср бошларида мавжуд бўлган, сўнгра ҳижрий 1405 – йилда Қубо масжидини кенгайтирилганда уни ичига қўшиб юборилган. Ҳозирги кунда ушбу масжид Қубо масжидининг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган.
Саъд ибн Хайсама розияллоҳу анҳунинг ҳовлиларидаги биринчи жума.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келишларидан олдин мусулмонлар ушбу ҳовлида биринчи жума намозини ўқишди. Шунинг учун ҳам ушбу ҳовли ислом тарихида муҳим аҳамиятга эгадир. Исломдан аввал жума кунини “Аруба куни” деб номланар эди. Жоҳилият замонасида Каъаб инб Луай ўша куни кишиларни тўплаб, уларга хутба қилар эди. Ислом келгач мусулмонлар Маккаи мукаррамада алоҳида масжид қуриб, жумани ўқий оладиган ҳолатда эмасдилар. Шунинг учун жума фарз қилинган эмас. Мадина мунавварада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилмасларидан аввал яҳудийлар шанба, насоролар якшанба куни барчалари бир жойга жам бўлиб, ибодат қилишар эди. Мадинанинг сардорларидан бири Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу ҳафтанинг бир кунида мусулмонларнинг барчасини тўплаб, Аллоҳга зикр ва шукур қилиб намоз ўқишни фикрини қилди ва бу ишга жума кунини танлади ва биринчи бўлиб, жума кунида мусулмонлар бир жойга тўпланиб ибодат қилдилар. Бу биринчи жума эди.
Шундан сўнг Маккаи мукаррамадан Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу номига куннинг ярмидан сўнг барча тўпланиб икки ракъат намоз ўқиш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактублари келди. Шундай қилиб жоҳилиятда энг биринчи бўлиб Каъаб инб Луай жумани жорий қилган бўлса, Исломда биринчи бўлиб Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу жумани қоим қилганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Саъд ибн Хайсама розияллоҳу анҳунинг ҳовлиларидаги намозлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу Кулсум ибн Ҳидм розияллоҳу анҳунинг уйларига тушишди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилалари ва Абу Бакрнинг оилалари розияллоҳу анҳум тушишди. Улар Савда бинти Замъа, Оиша бинти Абу Бакр, Оишани оналари, Умму Руммон, сингиллари Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳунна эдилар. Қубода Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу туғилдилар. Улар муҳожирлардан Мадинада туғилган илк чақалоқ эдилар.
Ибн Шубба ривоят қилганидек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Хайсама розияллоҳу анҳунинг ҳовлиларига бир-бир келиб, унда намоз ўқиб турганларини ривоят қилади.
Ибн Вуқойш айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Хайсаманинг ҳовлисига кириб, унда ўтирардилар”.
Масжиднинг тарихи:
Самҳудий айтади: Саъд ибн Хайсама розияллоҳу анҳунинг ҳовлилари Қубо масжидини қибла томонда эди.
Аббосий айтади: Саъд ибн Хайсама розияллоҳу анҳунинг ҳовлилари Қубо масжидини жанубий-ғарбий қисмида эди.
Ҳижрий 1405 – йилда Саъд ва Кулсум розияллоҳу анҳумоларнинг ҳовлилари Қубо масжидини кенгайтирилганда уни ичига қўшиб юборилган. Ҳозирги кунда меҳробнинг ўнг томонидаги аввалги сафларга тўри келади.
“Кўкалдош” ўрта махсус
ислом билим юрти талабаси
Абдулаҳадов Абдулмўмин






