ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
29.11.2018 / - Мақолалар, Янгиликлар

Ислом тарихидаги энг буюк қайтариқ

 

Аллоҳ таоло бандаларни бир-бирларига зулм қилишдан қайтарди. Зеро, зулмнинг ҳар қандай кўриниши ҳаромдир.

Зулм икки хил бўлади:

  1. Ўзига зулм қилиш.

Мазкур зулмнинг энг даҳшатлиси Аллоҳ таолога ширк келтирмоқдир. “Албатта ширк энг катта зулмдир”. (Луқмон сураси, 13-оят).

Чунки мушрик ҳар қандай шерикдан пок Аллоҳга бир махлуқни тенглаштириб, уни холиқ даражасига кўтарди.

Катта-кичик гуноҳлар ширкдан кейин турадиган зулм саналади. Банда гуноҳ-маъсиятга қўл уриши билан ўзини дунёю Охират бадбахтлигига гирифтор қилади ва бу нафсга нисбатан очиқ зулмдир.

  1. Инсоннинг бошқа бировга зулм ўтказиши.

Ушбу зулмнинг ҳаромлиги ҳақида бир қанча ҳадисларни келтириб ўтиш мумкин. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Зулм Қиёмат кунида зулматларга айланади”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари);

Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ таоло золимни маълум вақт қўйиб қўяди. Охири (бир куни) уни (азоб билан) ушлаганида, асло қутулиб кета олмайди”. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги оятни ўқидилар: “Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши-азоби аламли ва қаттиқдир”. (Ҳуд сураси, 102-оят; Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Одамлар орасида адолат ўрнатиш ва зулм-зўравонликларга бутунлай барҳам бериш, шак-шубҳасиз, Исломнинг энг олий мақсадларидандир.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Шамсиддинхўжа Сулаймонов

 

Қўшимча мутолаа учун тавсия

КУНЯЛАРИ БИЛАН МАШҲУР САҲОБАЛАР
Доктор Муҳаммад Ротиб Набулси маърузаларидан … (Бешинчи қисм)
“Аҳли сунна вал жамоа” атамаси ҳақида

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори