

Бугун, 29 сентябрь куни 1 октябръ – “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида «Устозларга эҳтиром» мавзусида маънавий-марифий тадбир ўтказилди.
Ана шу байрам тадбирида марҳум Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқуловга Турон Фанлар академияси академиги илмий унвони топширилди.







Тадбирда Турон Фанлар академияси вице Президенти, техника фанлари доктори, профессор, академик Зафар Искандаров марҳум Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўғиллари Шайх Исмоил Муҳаммад Юсуфга ҳамда Абдулҳаким қори Матқуловга Турон Фанлар академияси академиги олтин медали, академик дипломи, гувоҳномаси ҳамда Турон Фанлар академиясининг ўн йиллиги кўкрак нишонини тақдим қилди.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати






