ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
29.04.2020 / - Ҳадис

Муғомбир. 20-ҳадис

Алихон яхши бола эди. Лекин дўстлари уни ҳамма билан тортишавергани сабабли  яхши кўрмас эдилар. Куз кунларининг бирида кўл бўйида йиғилган болалар денгизлар ва кўллар ҳақида суҳбат бошлашди. Айтишардики, денгизлар чуқурроқ ва унинг суви ҳам кўлникига қараганда совуқроқ бўлади. Алихон эса доимгидек уларнинг гапини аксини таъкидлай бошлади. Болалар унинг табиатини билганлари сабабли баҳсга киришмадилар. Улар бир оз нарироққа кетишдида,  сувга текис, силлиқ тошларни ирғита бошлашди. Тошлар худди какликлар сингари сувнинг мовий сатхида сакраб-сакраб кетар эди. Бу сафар Фаррух отган тошлар кўпроқ сакрар эди. У отган тошлар сув устида сирпаниб  узоқ юргандан кейин кўздан ғоиб бўлар эди. Алихон ҳасад билан унга: “Қани сени тошларинг қандай экан кўрайликчи?” — деди. Фаррух кафтлари орасидаги  тошларини кўрсатди. Аслида унинг тошларини  бошқаларнинг тошидан ҳеч қандай фарқи йўқ эди. Муғомбир Алихон бирор баҳона топиш учун: “Мана! Сени тошларинг худди қоғоз сингари ингичка экан. Бундай тошларни ҳар қандай одам ҳам яхши ота олиши мумкин” — деди. Фарруҳ унинг ниятини фаҳмладида, шу ондаёқ: “Мени тошларимни ол, ўзингникини эса менга бер, ўшанда кўрасан!” — деди. Шундай қилдилар. Лекин натижа ўзгармади. Шу пайт автоҳалокат сабабли оқсоқланиб қолган Хайдар исмли бола Алихоннинг олдига келиб: “Бугун  омадинг келмаябди”- деди. Омадсизлиги боис жаҳли чиқаётган Алихон қўполлик билан унга бақириб: “Сен нимани ҳам тушунар эдинг, чўлоқ!”- деди. Алихонни бу гапи болаларни ранжитди. Ҳамма уни ўзгаларга нисбатан одобсизлиги учун уялтира бошлади. Зеро, Алихоннинг қилган бу иши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларига мутлақо тўғри келмас эди.  Шундай эмасми?!

لا تمار أخاك و لا تمازحه

Биродарингиз билан тортишманг ва уни мазаҳ қилманг!

 (Сунани Термизий, Бирр 58)

Рус тилидан Оҳунжон Ахмад ва

М. Абдулқаюм таржимаси

Қўшимча мутолаа учун тавсия

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 11- ҳадис
Ҳамён
Ҳадис илмини ўрганишнинг фазилати

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Тавбага шошилинг!

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори