Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бир киши пашша сабабли дўзаҳга кирди, яна бир киши эса жаннатга кирди” дедилар. Шунда саҳобалар “Эй Аллоҳнинг Расули, бу қандай содир бўлган?” деб сўрадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга воқеани батафсил баён қилдилар: “Икки йўловчи бут-санамлари бўлган қавмдан ўтди. У қавм ўзларининг бут-санамлари учун бирор жонлиқ қурбонлик қилган кишини қўйиб юборар, қурбонлик қилмаган кишини эса қатл қилар эди. Ҳалиги икки йўловчининг бирига, санамларимиз учун қурбонлик қил дейишди. Йўловчиларнинг бири “Қурбонлик қилишга ҳеч нарсам йўқ”, деди. Қавмдагилар “Бир пашшани бўлса ҳам қурбонлик қил”, дейишди. Йўловчи бир пашшани ушлаб қурбонлик қилди ва шу сабабли уни қавм қўйиб юборди. Оқибатда эса у дўзахга кирди.
Қавмдагилар иккинчи йўловчига ҳам “Қурбонлик қил”, дейишди. Йўловчи “Аллоҳдан бошқа ҳечкимга қурбонлик қилмайман”, деди. Қавмдагилар унинг бўйнини узиб қатл қилишди. Оқибатда у жаннатга кирди”.
Эшниёзов Иброҳим Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси таржимаси






