26 апрель куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари дарсдан сўнг вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда маданий хордиқ мақсадида кўпчилик томошабинлар меҳрини қозонган “Жаннат оналар оёғи остида” фильмни кўриш учун Марказий Осиёдаги энг катта кинотеатрлар тармоғи ҳисобланган “Cinematica” кинотеатрига ташриф буюрдилар.

Суратга олиш орқали фильмнинг мазмуни ва ғоясини очиб бериш, ҳамда бадиий тасвир яратиш бугунги кунда барча режиссёрларнинг ҳам қўлидан келавермайди. Қирғизистонлик кино ижодкорлар томонидан маҳорат билан суратга олинган “Жаннат оналар оёғи остида” номли фильм ижодколар ғоясини тўлиқ ўзида мужассам этган. Фильмда аутизм касаллиги билан касалланган Одил исмли бола ўзининг 75 ёшли онасини Макка зиёратига пиёда олиб бориши билан боғлиқ ҳодисаларни ўзида акс эттиради.



Қирғиз кино ижодкорларининг ушбу фильми талабаларнинг қалбидан жой олди десак муболаға бўлмайди. Талабалар кинотеатрдан катта таассуротлар билан қайтишди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими мутахассиси И.Комилов




