SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Интернетнинг ёвуз тўрлари
25.08.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Интернетнинг ёвуз тўрлари

Бугунги кунимизни интернетсиз тасаввур этиш мушкул. У ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Ҳар бир инсон интернетга у ёки бу сабаблар туфайли эҳтиёжманд. Айтайлик, сиз ушбу сўзларимизни интернет орқали ўқимоқдасиз. Ёки энг фойдали маълумотларни ушбу тармоқдан оласиз ва алоқа воситаси сифатида унинг жуда кўп нафи етган. Бироқ, афсуски башариятга наф келтириши кўзланган ушбу воситадан ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш, одамларни залолат ва қабоҳатга ундаш, уларни тўғри йўлдан адаштириш мақсадида фойдаланувчилар ҳам йўқ эмас.

Интернетни шамолга қиёслаш мумкин. Деразани очиб қўйсангиз тоза ҳаво киради. Шу билан бирга, чанг тўзон ҳам, турли ҳашаротлар ҳам кириб олиши шубҳадан ҳоли эмас. Ундан нимани ахтарсангиз, топишингиз мумкин, фақат шуниси борки, топилган нарса тўғри, ишончли ва энг муҳими зарарсиз эканини билиш учун инсонга онг ва тафаккур, билиму маърифат керак. Яхши-ёмоннинг фарқига бормаган айрим ёшлар интернет орқали узатилган кўплаб маълумот-хабарларни мутлоқ ҳақиқат деб қабул қилиш ҳолатлари учраётгани кишини жиддий хавотирга солади.

Айниқса, ҳозирги пайтда экстремистик, террорчи ташкилотлар замонавий компьютер технологиялари, ижтимоий тармоқлар, электрон дастурлар ва жўнатма хабарлар имкониятларидан фаол фойдаланмоқда. Қайд этиш керакки, қатор мамлакатларда экстремистик ташкилотлар фаолияти таъқиқланганидан сўнг улар тарғиботнинг илғор кўринишларидан фойдаланишга эътибор қаратмоқда. Бунда уларга минглаб инсонлар уни кузатиб турганлиги, тармоқ орқали алоқа ва савол жавобларнинг қулайлиги, кенг омма, айниқса ёшларни ўзига жалб қилиш имкони мавжудлиги ҳамда бошқа шу каби интернет қулайликлари қўл кела бошлади. Ҳаттоки тармоқ орқали террорчиликка бошлайдиган, болаларни қизиқтирадиган мультфилмлар тарқала бошлади. Ёки, оддийгина уй шароитида портловчи моддалар тайёрлашни ўргатувчи махсус дастурлар ишлаб чиқилдики, бу нарсаларни ўқиган ёки кўрган иродаси суст ҳар қандай киши ёвузлик тўрига илиниб қолиши ҳеч гап эмас.

Афсуслар бўлсинки, бу каби мисолларни яна кўплаб келтириб ўтишимиз мумкин. Ушбу маълумотлардан ҳар қандай онгли инсон таъсирланиши табиий. Чунки ҳеч биримиз укамиз ёки фарзандимиз бу қабиҳликларга алданишини юракдан истамаймиз.

Биз бир қисминигина таъкидлаб ўтган интернет хуружлари жамият барқарорлигини таъминлаш, ёшларнинг онги ва тафаккурини ёт таъсирлардан ҳимоялаш учун хавфсиз шароит яратиш зарурати бугунги кунда янада долзарб аҳамият касб этаётганини кўрсатади. Тўғри, интернет ҳар биримиз учун жуда керакли ва у дунё билан бизни боғлаб турган муҳим восита. Бироқ, ушбу тармоқдан фойдаланиш жараёнида огоҳ ва хушёр бўлишимиз ҳаводек зарур.

Бинобарин, эҳтиёткор бўлиш ҳар бир инсонга жуда муҳимдир. Бу борада Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ҳужурот сураси 6-оятида марҳамат қилиб шундай дейди:

“Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда, бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар!”. Тафсири Табарийнинг бу оят тафсирида уламолар мана шундай вазиятларда ўша маълумотнинг ҳақиқат эканлигини билгунча кутиш лозимлиги, уни шошиб қабул қилиш мумкин эмаслигини айтадилар.

Бундан ташқари, тенгдошларимиз ёки танишларимиз кўз ўнгимизда нотўғри йўлни танлаганларини кўрсак, ёки интернет орқали онги учун хавфли бўлган сайтлардан фойдаланаётганини сезиб қолсак, унга тўғри йўлни тушунтиришимиз жоиз.

Баҳоуддин Нақшбанд айтганидек:

Кўр кетар экан билмай истиқболда чоҳ,

Уни огоҳ этмасанг сендадир улуғ гуноҳ.

Абдулла Авлоний эса инсонларни ибрат кўзи билан қарашга чорлаб шундай дейди: “Инсон ибрат назари ила боқуб, дунё китобидан ўз қадр-ҳиссасини билиб олмаги лозимдур. Шунинг учун ақл соҳиблари, фатонат эгалари ўзларига фойдаси бўлса-бўлмаса, синчиклаб қарағон нарсаларидан бир ҳисса олмай қўймаслар”.

Демак, ҳар соҳада бўлгани каби интернетдан фойдаланишда энг муҳим шарт – баландпарвоз тавсиялару таги пуч ғояларга ишонмаслик керак. Айниқса, диний мазмундаги масалаларга дуч келган пайтда аллақандай сайтлардан эмас, балки Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги сайтларидан   фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Манбалар асосида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудир ўринбосари А.Ғаниев тайёрлади.

What you can read next

Ilm olishning farzligi va fazilati: Johillikka qarshi maʼrifat bilan kurash
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қорилари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қорилари
Ilm talab qilishda Alloh taologa ixlosli boʻlish, unga amal qilishga targʻib etish va uni dunyoviy maqsadlar uchun talab qilishdan ogohlantirish
Ilm talab qilishda Alloh taologa ixlosli boʻlish, unga amal qilishga targʻib etish va uni dunyoviy maqsadlar uchun talab qilishdan ogohlantirish

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP