Бир қанча мазҳаблар орасидан Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий ва Имом Аҳмад роҳимаҳумуллоҳларнинг мазҳаблари сақланиб қолишида Аллоҳ таолонинг ҳикмати бор. Шу билан бирга буни бази сабаблари ҳам бор. Қуйида базиларини келтириб ўтамиз.
– улар тўғри ақидавий усул (Аҳли сунна валжамоа)га тўлиқ иттифоқ қилганлари ;
– бир-бирларига яқин бўлганлари ва бошқа мазҳабдан бирор фойда олиш учун бир-бирлари билан боғланиб туришлари ;
– аксар шарий масалалар бино қилинадиган усулларга иттифоқ қилишлари улар: Қуръон, суннат, ижмо ва қиёс ;
– илм еткказиш ва уни тарқатишга, инсонларга Аллоҳ таолонинг йўлида насиҳат қилишга бўлган ҳирслари ;
-Аллоҳ таоло имомлар учун тақдир қилган бази нарсалар : пок кўнгилли шогирдалар, илмни яхши кўришлик ва уни ёйишга бўлган ҳирслари ;
Албатта, бундан бошқа бир қанча ҳикматлар борлигига шубҳа йўқдир. Лекин сўз мухстасар бўлиши учун уларни барчасини эмас асосийларини келтириб ўтдик.
Манбалар асосида “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти
1-курс талабаси Эргашев Муҳиддин тайёрлади





