Бугун, 23-декабр санасида талабаларга қишки таътил олдидан керакли тавсияларни бериш, ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида талабаларнинг қишки таътил муддатини белгилаш ҳамда таътил даврини мазмунли ўтказиш бўйича тегишли тавсия ва тушунтиришлар бериш борасидаги буйруғини етказиш мақсадида билим юрти барча ўқитувчи ва талабалар учун йиғилиш бўлиб ўтди.




Йиғилишда билим юрти мудири Кўкалдош ЎМИБЙ мудири Маъмуржон домла Эркаев, Ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Нодир домла Жалолов, “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими” бошлиғи Абдувоси домла Ғаниев, гуруҳ раҳбарлари, устоз ва талабалар қатнашди. Йиғилишда қишки таътилга кетиш олдидан талабаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишлари, мобил телефонлари ва бошқа хотира қурилмаларини кўрикдан ўтказиш ҳамда ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланмаслик бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Йиғилиш давомида билим юртига қарашли “Назарбек” талабалар турар жойи қишки таътил даврида ёпилиши ва у ерда тозалаш ишлари олиб борилиши айтиб ўтилди.
Тадбир сўнгида билим юрти мудири Маъмуржон домла Эркаев талабларни уйларига саломат етиб бориб, ота-оналарини ва яқинларини хизматини қилиб, ўқишга юқори кайфиятда қайтишларини тилаб дуо қилди.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати






