Ёшларнинг илм олишга рағбатларини янада ошириш, уларнинг илм эгаллаш учун қилаётган ҳаракатларини қўллаб қувватлаш борасида юртимизда кўпгина ишлар олиб борилмоқда.
Бу борада “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида ҳам белгиланган режа асосида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртидаги талабаларнингилм эгаллашга янада қизиқтириш ва улар ўртасида илм эгаллашга интилиш рақобатини кучайтириш, уларнинг таржимонлик салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг араб тилида ёзилган китобларни ўзбек адабий тилига мос қилиб таржима қилиш қобилятларини юксалтириш мақсадида билим юртининг Араб тили ўқитувчиси Бойхўрозов Хуршиджон ташаббуси билан 2-“А”, 2-“Б”, ва 2-“Г” гуруҳлар ўртасида “Энг яхши таржимон” кўрик-танлови эълон қилинган эди. Танлов “Қисосун Набиййин” китоби асосида бўлиб, танловга китобдаги белгиланган гапларни тўғри таржима қилиш ҳамда ўзбек адабий тилига мослаштириш ва гарамматик таҳлил қилиш таноловнингасосий шарти қилиб белгиланган эди.
Ушбу танлов 2018 йил 22 ноябрда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб ўтди. Танловни билим юрти мудири З.Мирсадиков очиб берди.Талабалар томонидан қилинган таржима ва таҳлиллар Араб тили мударрислари томонидан баҳоланди ва танлов ғолиблари билим юрти раҳбарияти томонидан қимматли китоблар билан тақдирландилар
1-ўрин :Суюндиков Суннатилла
2-ўрин: Исмоилов Муҳриддин
3-ўрин : Эргашев Муҳиддинжон лойиқ деб топилди.
Ушбу танлов талабаларда билим эгаллашга бўлган зўр қизиқиш ва ҳавас туйғуларини уйғотди.
“Кўкалдош” ўрта махсус
ислом билим юрти Матбуот хизмати





