Китоб мутолаа қилиш – инсон онгини, дунёқарашини, инсонларнинг бир-бирига бўлган муносабати, муомала маданияти ҳамда ўз билимини бойитадиган энг муҳим восита ҳисобланади. Шу боисдан китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, ёш авлодни мутолаага бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Робиъул-аввал ойи муносабати билан ислом тарихи фанига ҳамда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларига оид асарлар кўргазмаси ташкил этилди.Кўргазмада мадраса мударрис ва талабалари фаол қатнашдилар. Унда халқимиз томонидан севиб мутолаа қилинадиган “Саодат асри қиссалари”, “Расулуллоҳ соллоллоҳў алайҳи васаллам ва аҳли байт”, “Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз”, “Нурул яқин” каби асарлар, қолаверса ислом тарихи ҳамда Пайғамбаримизнинг сийратларига оид янги нашр қилинган асарлар ва араб тилидаги китоблар намойиш этилди. Таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари Пайғамбаримизнинг сийратларига ва саҳобалар ҳаётига ҳамда ислом тарихига оид 25 турдан ортиқ асарлар билан яқиндан танишишди. Кўргазма 4-ноябрь куни мадрасада бўлиб ўтадиган сийрат мусобақаси олдидан талабалар ўзларининг маълумотлар базасини бойитишлари учун айни муддао бўлди.



Кўкалдош матбуот хизмати






