“Беҳисоб шукур, бу йил аҳолимиз 36 миллиондан ошди. Ҳар йили сафимизга қарийб 900 минг янги авлод қўшилмоқда. Ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш йўлида тинимсиз изланяпмиз”. Президентимиз айнан ушбу жумлалар билан мажлисга ўз мурожаатномаларини бошладилар.


Шундан сўнг якунинга етаётган йилда бўлиб ўтган ишлар сарҳисоби ҳақида сўзладилар ва ҳар қандай соҳада тараққиётга эришиш учун тинимсиз меҳнат қилиш кераклигини таъкидлаб, шундай дедилар: “Тараққиётга – фақат машаққатли ва жасоратли меҳнат орқали эришилади.” Дарҳақиқат ҳоҳ у илм йўли бўлсин, ҳоҳ касб-ҳунар, тинимсиз меҳнат қилинмас экан унда ҳуч қачон тараққиё ва ўсиш бўлмайди. Президентимизнинг ушбу сўзлари талаба ва устозларда жуда катта таассурот қолдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2023 йил юртимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилинди


Шунингдек мурожаатномани кузатган устоз ва талабаларимиз илм-маърифат билан боғлиқ маълумотларга алоҳида қизиқиш билдиридлар:
“Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади. Албатта, чет тилини билиш — замон талаби. Аммо она тилини билишни мажбур қилиш керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади.


Шавкат Мирзиёев: “Йил бошидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилди. Бу борада етарли тажриба орттирдик. Энди, келаси ўқув йилидан ушбу амалиёт қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади”.
Ушбу мурожаатноманинг статистик маълумотларига кўра, мурожаат давомида президентимиз “Таълим” сўзини 25 марта, “мактаб” сўзини 23 марта, “шахс” ва “халқ” сўзларини 22 марта ишлатганликларини ўзи таълим ва тарбияга, ҳамда халқимиз манфаатларига қанчалик эътибор кўрсатаётганларини кичик бир мисоли бўла олади.
Шунингдек, мурожаат давомида муҳтарам президентмимз миллатлараро дўстлик, диний конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ижтимоий бағрикенглик масалаларига ҳам алоҳида урғу бериб ўтдилар:


“Миллати, тили ва динидан қатъи назар, Ўзбекистонни ўзининг Ватани деб биладиган, унинг равнақи учун ҳисса қўшиб келаётган ҳар бир фуқаро бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ардоғида бўлади.
Миллатлараро дўстлик, диний конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ижтимоий бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”.
Бизнинг кўп миллатли, бағрикенг халқимиз асрлар давомида ўзга миллат ва элат вакилларига меҳр-мурувват улашиб келишган. Бежизга доно халқимиз “Қўшнинг тинч сен тич” деб таъкидламаган. Чунки, ҳозирги кунда бутун дунёда радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарлар кучайиб бормоқда. Бизнинг ёшлар ҳам ушбу иллатлар холи деёлмаймиз. Шунинг учун биз ҳам ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаслигимиз кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.


Мурожаатнома сўнгида эса мард ва олижаноб, бағрикенг халқимизга ўз миннатдорчиликларини билдиридлар ва ушбу жумлалар билан сўзларини якунладилар:
“Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган, барча синовларни мардона енгиб, ўзининг фидокорона меҳнати билан жонажон Ватанимиз равнақига беқиёс ҳисса қўшаётган мард ва олижаноб, бағрикенг халқимизга яна бир бор таъзим қиламан”.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини кузатиб, келаси йилда амалга оширишлари керак бўлган, ўз олдиларига қўйган вазифаларини қайта таҳлилдан ўтказиб олдилар, ҳамда ўзларига тегишли хулосалар чиқардилар. Ушбу мурожаатнома ва унда халқимиз фаровонлиги учун айтилган сўзлар нафақат билим юртимиз устоз ва талабарини, балки бутун юртошларимизни қалбидан чуқур жой эгаллади.
Р.Саиджалолов
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими






