Эртага 18 март куни Тошкент шаҳрида муҳташам “Наврўз” тантаналар мажмуасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” нинг Тошкент шаҳар босқичи ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари Тошкент Ислом институти ва мазкур институтнинг “Таҳфизул Қуръон”кафедраси ҳамда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти қорилари ўртасида саралаш мусобақаси бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақалар Тошкент шаҳридаги муҳташам “Наврўз” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтади. Қуръон мусобақасини байрамона руҳда, гўзал тарзда ўтказиш, Қуръон мухлисларига кенг шароит ҳозирлаш учун ташкилотчилар ва мутасаддилар жонбозлик билан тайёргарлик ишларини олиб бормоқдалар. Мазкур мусобақа 9:00 да бошланади.


Қуръон байрамидан четда қолманг!
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати






