Бугун, 17 февраль куни Республика “Ҳунарманд” уюшмаси Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда ҳаттотларнинг ишларини кенг ёйиш, уларни халқимизга таништириш, ижодларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Соҳир қалам мўъжизаси” номли Республика хаттотлик асарларларидан ташкил топган кўргазма ўтказилди. Кўргазманинг очилиш маросими Камолиддин Беҳзод номли Шарқ миниатюра санъати мўзейи биносида ташкил этилди. Бу кўргазмада “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассаси талабалари ҳам катта қизиқиш билан қатнашишди. Хусусан, фаол иштироки учун 3-курс талабаси Шокиров Абдуллоҳ ва яна бир қанча талабалар сертификат билан тақдирланишди. Талабалар кўргазмадан жуда кўп таассуротлар ва тажриба орттириб қайтишди.



«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






