
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан “Жамиятда диний бағрикенгликни таъминлашнинг асосий тамойиллари” мавзусида илмий-амалий онлайн видеоконференция ташкил этилди.
Видеоконференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.

Тадбирда Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири М.Насриев, мудир ўринбосарлари, ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Таълим муассасамиз талабаси Абдумавлонов Абдулло «Диний бағрикенглик тараққиётнинг асосий омиллардан бири » мавзусида нутқ сўзлади.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






